Octobank “Банк томонидан 2024 йилда ўтказилган эквайринг транзакцияларининг рекорд сони учун” мукофоти лауреатига айланди. Best e-com acquirer мукофоти ҳар йили ўтказиладиган Game Changers Visa Awards тадбири доирасида тақдим этилди.
— Биз халқаро тўлов тизими билан фаол ҳамкорлик қилиб, бизнесни ривожлантиришга ёрдам бермоқдамиз ва мижозларга энг яхши фойдаланувчи тажрибасини тақдим этмоқдамиз, деб таъкидлади Octobank E-commerce департаменти директори вазифасини бажарувчи Гайбуллахон Ҳашимов. — Биз ритейлерларга мижозларнинг масалаларини самарали ва тез ечишга, хатарларни камайтиришга ҳамда маҳсулотга бўлган садоқатни оширишга ёрдам берадиган комплекс ечимларни таклиф этмоқдамиз.
Воситалар қуйидагиларни ўз ичига олади: Интернет транзакциялари учун хавфсиз шлюзлар, карталарни токенлаш ҳамда пулни қайтариш ва холдинг бўйича қулай механизмлар. Шунингдек, мижозларимиз транзакцияларнинг батафсил таҳлилини олиш имкониятига эга.
Octobank очиқлик ва инклюзивлик тамойилларига амал қилиб, бизнеснинг динамик ривожланиши ва ўсишини қўллаб-қувватлаган ҳолда инновацияларни татбиқ қилишда давом этади.
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)