Ўзбекистонда 2—6 декабрь кунлари ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
“Ўзгидромет” прогнозига кўра, фақат Тошкент, Наманган вилоятларининг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 5 декабрда асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати кечалари 3 даража даража совуқ-2 даража илиқ, кундуз кунлари 5-10 даража илиқ, шимолда кечалари 3-8 даража совуқ, кундуз кунлари 0-5 даража илиқ атрофида бўлади.
Республиканинг айрим жойларига туман тушиши мукин.
Тошкентда ҳам иш ҳафтаси давомида ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Ҳарорат асосан кечалари 1 даража совуқ-1даража илиқ, кундуз кунлари 6-9 даража илиқ бўлади.
Прогнозларга кўра, декабрь ойининг иккинчи ва учинчи ўн кунликларида ҳарорат кечалари 0-5 даража совуқдан 2-7 даража илиққача, кундуз кунлари 3-8 даража илиқдан 10-15 даража илиққача ўзгариб туради, ой охирида ҳарорат кечалари 5-10 даража совуққача, кундуз кунлари 0-5 даража совуққача пасаяди.
Изоҳ (0)