• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +25°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев ва Олаф Шольц тор доирада ҳамда делегациялар иштирокида музокара ўтказди. Нималар муҳокама қилинди?

    Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида президент Шавкат Мирзиёев ва Германия федерал канцлери Олаф Шольцнинг тор доирада ва делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Учрашув аввалида давлат раҳбари федерал канцлернинг Ўзбекистонга ташрифи тарихий аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлади.

    “Буни кўп қиррали Ўзбекистон-Германия муносабатларини янада ривожлантиришга алоҳида эътиборингиз ва Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ортга қайтмас ислоҳотларни қўллаб-қувватлашингизнинг далолати сифатида қабул қиламиз”, деди Шавкат Мирзиёев.

    Давлат раҳбари меҳмонларни Германия Федератив Республикаси ташкил этилганининг 75 йиллиги ва яқинлашиб келаётган Германия бирлиги куни билан самимий муборакбод этди.

    Музокаралар давомида кўп қиррали Ўзбекистон-Германия муносабатларини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ўтган йили Берлинда ўтказилган олий даражадаги учрашувлар икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликни ривожлантиришга жиддий туртки бергани таъкидланди.

    Барча даражалардаги алоқалар фаоллашди. Ўтган йили товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард евродан ошди. Германия бизнеси билан ҳамкорлик кенгаймоқда — йил бошидан буён Ўзбекистон иқтисодиётига Германия компанияларининг 800 миллион евролик инвестициялари киритилди.

    Июнь ойида Тошкентда Ўзбекистон-Германия Ишбилармонлар кенгашининг саккизинчи йиғилиши муваффақиятли ўтказилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    KfW банки ва Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг молиявий-техник кўмак лойиҳаларига юқори баҳо берилди.

    Ўтган йили Берлин шаҳридаги Янги музейда Ўзбекистон маданий мероси кўргазмасининг ўтказилиши маданий соҳада муҳим воқеа бўлгани, унга Германия пойтахтининг ярим миллиондан ортиқ аҳолиси ва меҳмонлари ташриф буюргани таъкидланди.

    Шу йил ёзда Самарқанд шаҳрида Ибн Сино ва Генрих Shipпергес номидаги Тиббиёт фанлари олий мактаби очилгани ҳам мамнуният билан қайд этилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Томонлар парламентлар, ҳукуматлар, ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги фаол алоқаларни давом эттириш тарафдори эканликларини билдирдилар.

    Ташқи сиёсат идораларига Ўзбекистон-Германия муносабатлари даражасини ошириш масаласини кўриб чиқиш, халқаро ва минтақавий муаммолар, жумладан, Афғонистондаги вазият юзасидан мунтазам маслаҳатлашувлар ўтказиш топширилди.

    Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, ЭХҲТ, Европа Иттифоқи институтлари ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги фаол ҳамкорлик давом эттирилади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Бугунги саммитга Саноат ва технологиялар бўйича стратегик шериклик дастури тайёрлангани қайд этилди. Германиянинг етакчи компания ва банклари билан умумий қиймати қарийб 9 миллиард евро бўлган ҳамкорлик лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.

    Улар "яшил" энергетика, кимё саноати, ўта муҳим хом ашёни ўзлаштириш, машинасозлик, тўқимачилик саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва бошқа кўплаб йўналишларни қамраб олади.

    Siemens Energy компанияси билан мамлакатимиз ҳудудларида буғ-газ электр станцияларини қуриш, Linde Group компанияси билан "метанол ороли" барпо этиш ва "яшил" аммиак ишлаб чиқариш, KfW Ipex-Bank иштирокида йирик мис конини ўзлаштириш, Giga Fiber билан мис қазиб олиш ва кабел маҳсулотларини ишлаб чиқариш, АМK Global билан углерод толаси, Guesscon билан қора қурум ва водород ишлаб чиқариш ва бошқа кўплаб лойиҳалар энг муҳим лойиҳалар сифатида қайд этилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Насос тизимларини маҳаллийлаштириш, қайта тикланувчи энергетика, тиббий буюмлар ишлаб чиқариш, логистика марказларини ташкил этиш бўйича бир қатор янги лойиҳалар мавжуд.

    Ушбу лойиҳаларни тезлаштириш ва қўллаб-қувватлаш, инвестицияларни рағбатлантиришнинг самарали воситаларини жорий этишга келишилди.

    Ташриф давомида ўта муҳим хом ашё ресурслари ва иқлим ўзгариши соҳасидаги ҳамкорлик бўйича имзоланадиган битимларнинг аҳамияти таъкидланди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ўзбекистон Германия ҳукумати ташаббуси билан тузилган Иқлим клубида иштирок этишдан манфаатдор экани таъкидланди.

    Транспорт ва логистика, самарали қуруқлик ва ҳаво йўлакларини ривожлантириш, транспорт харажатларини камайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Ўзбекистон раҳбари Lufthansa авиакомпаниясининг мамлакатимизга тўғридан тўғри парвозларини қайта йўлга қўйиш масаласини кўриб чиқишни таклиф этди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Ўзбекистон ва Германия ҳудудлари ўртасидаги шериклик муносабатларини кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди. Йил бошидан буён Германиянинг иккита федерал ўлкаси вакиллари мамлакатимизга ташриф буюрди. Йил охиригача Берлин, Бавария ва Тюрингия делегацияларининг ташрифи кутилмоқда.

    Ташриф давомида меҳнат миграцияси соҳасида шаффоф ва тизимли ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган битим имзолангани мамнуният билан таъкидланди.

    Масъул идоралар даражасида талаб юқори бўлган ўзбекистонлик мутахассисларни тайёрлаш ва Германияга юбориш бўйича амалий ҳамкорлик "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш таклиф этилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Германиянинг дуал таълим тизимини Ўзбекистон ҳудудларида кенг жорий этишга қизиқиш билдирилди. Етакчи университетлар ўртасида таълим ва илмий алоқаларни ривожлантириш учун икки мамлакат олий ўқув юртлари форумини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди.

    Ўзбекистон томони қўшма дастурларни амалга ошириш, Германия олий таълим муассасаларининг факультетлари ва филиалларини очиш учун барча шароитларни яратишга тайёрлигини билдирди.

    Ташриф доирасида Бошқарув кадрларини тайёрлаш қўшма мактаби ишга туширилиши қайд этилди.

    Ўзбекистон президенти ёшларнинг немис тилига қизиқиши юқори эканини, бу тилни 300 мингга яқин йигит-қиз ўрганаётганини таъкидлади. Яқинда андижонлик мактаб ўқувчиси Райёна Иброҳимова немис тили бўйича Жаҳон олимпиадасида ғолиб бўлгани бунга ёрқин мисолдир.

    Германия томони Ўзбекистон ҳудудларида тил ўрганиш ва ўқитувчилар тайёрлаш дастурларини кенгайтиришга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

    Маданий ҳамкорлик бўйича аралаш комиссия фаолиятини қайта тиклаш таклиф этилди.

    Учрашув якунида қабул қилинган қарорлар ва имзоланган битимларни амалга ошириш бўйича қўшма "йўл харитаси"ни тайёрлаш ва қабул қилишга келишиб олинди.

    15.09.2024, 20:46   Изоҳ (0)   4751
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Германия канцлери Самарқандга етиб келди

    15.09.2024, 17:21

    Шавкат Мирзиёев Олаф Шольцни Регистон майдонида кутиб олди (фото)

    15.09.2024, 19:03

    Олаф Шольцни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (фото)

    15.09.2024, 19:55

    Яккасаройдаги “Пушкин” хиёбони ҳудудида замонавий сув тушар боғ барпо этилади (фото)

    15.09.2024, 19:38

    Ўзбекистонда 16 сентябрь куни об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

    15.09.2024, 17:48

    Шавкат Мирзиёев Самарқандга келди

    15.09.2024, 16:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал Мадрид” ёзда тўрт футболчи билан хайрлашиши мумкин

    Спорт | 12 июл, 08:10

    “Мактаб қуриш ҳокимият учун бошоғриқ” — сиёсатшунос Ҳамид Содиқ

    Ўзбекистон | 12 июл, 00:34

    “Бўлган ишни ортга қайтариб бўлмайди” — Улуғбек Рашитов

    Спорт | 11 июл, 23:36

    Трамп: Россияга “нимадир бўлади”

    Дунё | 11 июл, 23:20

    Бразилияда намойишчилар Трамп қиёфасидаги қўғирчоқни ёқиб юборди

    Дунё | 11 июл, 23:00

    Қўшни давлатларда куйдирги касаллиги авж олди. Ўзбекистон инфекция кириб келмаслиги учун қандай чора кўради?

    Ўзбекистон | 11 июл, 22:35

    Томас Мюллер фаолиятини Австрия чемпионатида давом эттириши мумкин

    Спорт | 11 июл, 22:32

    Европа Иттифоқи Ғазо секторидаги инқироз туфайли Исроил билан муносабатларни тўхтатиш имкониятини кўриб чиқмоқда 

    Дунё | 11 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.