“Манчестер Сити” клуби “Олтин тўп”ни қўлга киритган Родрига “Реал” томонидан бўлаётган қизиқишдан хавотирда. Бу ҳақда Cadena Ser хабар қилди.
Манба берган маълумотга кўра, инглиз клуби 28 ёшли футболчи билан тезкорлик билан янги шартнома имзолаш ниятида. Родрининг ҳозирги шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар амал қилади. “Манчестер Сити”нинг энг устувор мақсади мавсум сўнгигача ярим ҳимоячи билан шартномани узайтириш борасида келишувга эришиш ҳисобланади.
“Шаҳарликлар”нинг фикрича, “Манчестер Сити” клуби футболчиси “Олтин тўп” эгаси бўлиши бу клубнинг ривожланаётганидан дарак беради. Шу сабабли ярим ҳимоячининг клуб учун аҳамияти кескин ошган.
Изоҳ (0)