Мадриднинг “Реал” клуби Парижда бўлиб ўтадиган “Олтин тўп” топшириш маросимида иштирок этмайди.
Маросимга мадридликлардан Винисиус Жуниор, Жуд Беллингем, Карло Анчелотти ҳамда Флорентино Перес таклиф этилганди. Бироқ клуб аъзолари Парижга борадиган рейсини бекор қилди.
Бунга сабаб Винисиус Жуниорнинг “Олтин тўп” олмаслиги аниқ бўлгани бўлиши мумкин. Сўнгги хабарларга кўра, бразилиялик вингер ушбу совринни олмайди.
Журналист Хосе Луис Санчеснинг хабарига кўра, “Манчестер Сити” ва Испания терма жамоаси футболчиси Родри “Олтин тўп” соҳибига айланади. Винисиус Жуниор 2-ўринни, Жуд Беллингем эса 3-ўринни эгаллайди.
Парижнинг “Шатле” театрида бўлиб ўтадиган маросим Тошкент вақти билан 22:45 старт олиши кутилмоқда
Изоҳ (0)