• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Отаси вафот этган кунда саҳнага чиққан ва турмуш ўртоғининг фарзандларига оналик қилган Мавлуда Асалхўжаева 61 ёшда (фото)

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаева бу йил 61 ёшни қаршилади. Ота-онасининг танловига кўра ўқитувчи бўлиши керак бўлган хонанда орзулари ушалиши учун ўзида куч топди. Туркман йигити билан оила қурган, турмуш ўртоғининг фарзандларига меҳр берган ва улғайганда етим қолган ижодкор ҳақида батафсил маълумот берамиз.

    “Қайси санада туғилганимни билишмаган”

    Мавлуда Асалхўжаева 1963 йилнинг 15 октябрь куни Қирғизистон нинг Жалолобод туманида дунёга келган. Аммо у туғилган санаси ҳужжатларда нотўғри кўрсатилганини айтиб ўтган.

    Фото: Instagram / @mavludauz

    — Болалигимда дадам раҳматли “Сен декабрнинг қиш чилласида туғилгансан”, деб айтиб қолган. Дадамнинг гапларига ишонқирамай бувимдан сўрасам “Ҳа, қишда туғилгансан. Ўша куни ҳаво жуда совуқ эди”, деб айтиб қолган. Аммо яқинларимнинг ҳеч бири аниқ санасини эслай олишмаган. У пайтлари аёлларни туғуруқхонага олиб боришмасди, мен ҳам уйда туғилган эканман. Кейин ҳужжат ишларига кўпчилик эътиборсиз эди, бола 3-4 ёш бўлгунига қадар туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани олишмасди. Менимча ёшим ҳам катта ёки кичик кўрсатилган бўлса керак, деб куламан.

    Болалигим жуда гўзал ўтган. Оилада еттита фарзанд эдик. Отам раҳматли Абдураҳмон Асалхўжаев ўз даврининг машҳур ҳофизи бўлган. Онам эса шифокор эди дейди хонанда Мавлуда Асалхўжаева.

    “Мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаганман”

    Хонанда болаликдан санъатга қизиққани, аммо отаси унинг санъаткор бўлишига жиддий қаршилик қилгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @mavludauz

    — Отам ниҳоятда ҳалим, кулиб турадиган инсон бўлган. Бирор марта оғир гапирганини эслолмайман. Қизларга оғир гапирмай, онам орқали гапларни айтарди. Болалигимдан санъатга қизиққанман, аммо отам раҳматли қўшиқ куйлашимни ёқтирмаган. Ҳатто мактабда қўшиқ танловлари бўлса онамга “Мавлуда иштирок этмасин, у аниқ ғолиб бўлиб Тошкентга ўқишга кетиб қолади”, деб айтаркан. “Сен ўқитувчи бўлишинг керак, қиз болага шуниси маъқул”, деб кўп айтарди. Отамнинг айтганини қилиб, педагогика техникумига ўқишга кирганман. У ерни битириб бир йил мактабда ўқитувчилик ҳам қилдим. Аммо, барибир санъаткор бўлиш умидимни узмаганман. Бир куни қариндошимизнинг қизи Тошкентга ўқишга кетаётгани ҳақида эшитиб, “Мен ҳам педагогика институтида ўқийман”, деб ота-онамни кўндирганман. Поездга келгунча қариндошимизнинг қизига ҳам асл ниятимни айтмай, кейин “Мен санъат институтида ўқийман”, деганман. Аммо бир йилга қадар ота-онамни бошланғич таълим йўналишида ўқияпман, деб алдаганман, дейди Мавлуда Асалхўжаева.

    “Қизнинг тарбиясини буздинг”

    Ёлғон билан узоққа бориб бўлмайди. Қизининг санъат институтида ўқиётганини билган Абдураҳмон Асалхўжаев аёли ва қизидан жаҳли чиқиб, улар билан гаплашмай қўяди. Аммо қизининг телевизорга чиққани Жалолободда гап-сўз бўлгач, қизини олдига чақиради.

    Фото: Instagram / @mavludauz

    — “Қизнинг тарбиясини буздинг”, деб отам онам билан ҳам гаплашмай қўйган. Бир йилга яқин мен билан ҳам гаплашмаган. Жалолободга борганда отамнинг кўзига кўринмасликка ҳаракат қилардим. Шу орада телевидениедаги концертда қўшиқ куйлайдиган бўлдим. Концерт намойиш этилганидан кейин отамнинг таниш-билишлари бу ҳақида айтишибди. “Қиз бола боши билан Тошкентга бориб, телевизорга чиқди. Бу машҳур санъаткор бўлади”, деб илиқ фикрлар айтишган экан. Отам чақираётгани ҳақида айтишганида, қўрқиб уйга борганман. Ўшанда отам раҳматли “Санъат қийин касб бўлгани учун фикрингдан қайтармоқчи бўлгандим. Бу йўлни танладингми энди охиригача бормасанг, сендан ранжийман”, деганди. Ўшандан кейин отамнинг оқ фотиҳасини олиб, ижодимни бошлаганман, дейди Мавлуда Асалхўжаева.

    “Икки болали эркакка турмушга чиққанман”

    Мавлуда Асалхўжаева институтни тамомлаб, йўлланма асосида Туркманистонга ишга юборилади. У “Дестан” ансамблида тажриба орттириш билан бирга бўлажак турмуш ўртоғи билан ҳам учрашади.

    Фото: Instagram / @mavludauz

    — Уйдагилар “Тезроқ оила қуришинг керак”, деб кўп айтишарди. Ҳатто, турмушга чиқавермаганимдан аммам ўғлига сўраб оғиз ҳам солганди. Онам раҳматли “Амманг сени келинг қилмоқчи”, деганларида роса жаҳл отига мингандим. Ҳозир эсласам уялиб кетаман, ўшанда жаҳл билан аммамнинг уйига бориб, ўғилларига қараб “Сенга турмушга чиқмайман, мен ҳали машҳур санъаткор бўлишим керак”, деганман. Ҳеч гапдан хабари йўқ аммамнинг ўғли “Сенга уйланадиган аҳмоқ йўқ”, деганди. Доим санъатни тушунадиган инсон билан оила қуриш ҳақида ният қилардим. Чунки бошқа касб эгаси билан турмушим узоққа бормаслигини билардим. “Дестан” ансамблида Девлет исмли йигит билан танишиб қолганман. Иш жараёнида бир-биримизга кўнгил қўйиб, оила қуришга қарор қилганмиз. Аммо у уйланиб, ажрашган ва икки нафар фарзанди бор эди. Албатта, у билан оила қуришим яқинларимга ёқмаган. Аммо мен унинг фарзандлари борлигини табиий қабул қилганман. Болаларининг кўнгли ўксимасин деб чиройли кийимлар олдириб, болаларига юборардик, дейди Мавлуда Асалхўжаева.

    “Уларнинг борлигидан ҳамиша қувонаман”

    Бир неча йил аввал Мавлуда Асалхўжаева турмуш ўртоғининг фарзандларига оналик қилаётгани билан боғлиқ хабарлар ОАВда тарқалганди.

    Фото: Instagram / @mavludauz

    — Уларни яхши кўраман, фарзандларим билан алоқаларим қандай бўлса улар билан ҳам худди шундай муносабатдаман. Вазият тақозоси билан улар билан бирга яшадик. Буни ҳеч кимдан яширмайман ва уларнинг борлигидан ҳамиша қувонаман, дейди хонанда.

    “Концертим куни отамдан айрилганман”

    Ўзбекисонда хизмат кўрсатган артист Мавлуда Асалхўжаеванинг отаси Абдураҳмон ҳофиз ҳам қизининг яккахон концерт дастури куни вафот этган.

    Фото: Instagram / @mavludauz

    — У кун саҳнага чиқишим жуда оғир кечган. Энг алам қилгани ўша йилги дастурда илк марта отамга бағишлаб қўшиқ айтишни режалаштиргандим. Бир кун аввал укаларим қўшиқни дадамга айтиб беринг дейишганда, йўқ эртага концертда эшитадилар, дегандим. Дадам концерт учун атайин Тошкентга келганди. Неча кун бўласиз деганимда, концертининг беш кунида ҳам ёнингда бўламан деганди. Афсуски, концертнинг илк кунида — эрта тонгда жонлари узилди. Концертни қолдиришнинг иложи бўлмагани учун кўзларим шишиб катта саҳнага чиқишга мажбур бўлганман. Айниқса, отамга бағишланган қўшиқни айтганимда бутун зал йиғлаганди. Энг қизиғи, илк концерт кунида кўриниш берган капалак концертнинг бешинчи кунига қадар учиб кетмаган. Армоним ҳақида кўп сўрашади, мен ўша йилги концертда халққа отамни таништириб, унга аталган қўшиқни айтишни режа қилгандим. Афсуски, бу менга ушалмас армон бўлиб қолди. Улғайганимда етим бўлиб қолдим”, дейди хонанда.

    “Турмуш ўртоғини ташлаб кетибди, дейишган”

    Хонанда ҳаётда талай қийинчиликларни бошдан кечирган. Турмуш ўртоғи оғир касалликка чалингани ва уни даволаш учун қўлдан келганча ҳаракат қилганини сўзлаб берди.

    Фото: Instagram / @mavludauz

    — Турмуш ўртоғим касалликка чалиниб, қаттиқ оғриган. Уни даволатиш учун қўлдан келганча ҳаракат қилганман. Бормаган шифокорим қолмаган. Аммо ўша пайтда “Турмуш ўртоғидан ажрашибди, ташлаб кетибди”, деган гап сўзлар жуда оғир ботган. Аслида мен буни кимгадир исботлашим шарт эмас. Аммо барибир халқ орасидаги пичир-пичирлар асабга тегар экан, дейди хонанда Мавлуда Асалхўжаева.

    “Мен турклардан қўшиқларни сотиб олганман”

    Кўплаб ОАВ хонандани плагиат қўшиқларни ижро этишда айблаган. Хонанда интервьюларининг бирида турк қўшиқларининг барини шартнома асосида сотиб олгани ва текинга берилганини куйлашдан воз кечгани ҳақида сўзлаб берган.

    Фото: Instagram / @mavludauz

    — Турк ижодкорлари билан ҳамкорлигим бор. “Плагиат қўшиқ айтибди”, деганлар янглишади. Уларнинг барини пулимга сотиб олганман. Аммо бир гал Сердар Ўртачга қўшиқларидан бирини ижро этишга рухсат беришини сўраганман. “Қанча берсам рози бўласиз?” деганимда “Пулингиз керак эмас, розиман” деган. Аммо бепулга берилган қўшиқни айтгим келмаган, дейди Мавлуда Асалхўжаева.

    “Ёшим улғайганда етим бўлиб қолдим”

    Кўпчилик ижодкорлар “Армонингиз борми?” деган саволни хушлашмайди. Негадир Мавлуда Асалхўжаева армонлари ҳақида гапиришни ва бу кимларгадир ўрнак бўлишини айтишдан оғринмайди.

    Фото: Instagram / @mavludauz

    — Ёшлигимда ота-онамнинг омонат эканлигини ҳис қилмас эканмиз. Гўёки улар ҳеч қачон ўлмайди, деб юраверарканмиз. Ёшим улғайганида етимлик нима эканлигини ҳис қилдим. Қаттиқ тушкунликка тушиб, анча вақтгача ўзимни қўлга ололмадим. Ҳамиша яхши фарзанд бўлишга интилганман, аммо бундан ҳам яхши бўлиши керак эди, деб кўп афсусланаман.

    Фото: Instagram / @mavludauz

    Аммо фарзандларим учун яхши она бўлолмадим. Ҳамиша олдиларида бўлиб, меҳр беролмаганман деб ўксийман. Болалигимда кўп фарзандларим бўлишини орзу қилардим. Санъат сабаб, кўп фарзандли бўлишга ҳам вақтим бўлмабди. Аллоҳга шукр, икки фарзандимнинг кетидан қўша-қўша набиралар келди, дейди Мавлуда Асалхўжаева.

    17.10.2024, 16:25   Изоҳ (0)   154275
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Мавлуда Асалхўжаева#хонанда

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мухлисининг таъқибига учраган, Туркияда заҳарланиб оғир касалликни бошдан кечирган актриса Феруза Норматова 35 ёшда (фото, видео)

    03.10.2024, 17:48

    “Институтдан ҳайдалмаслик учун ҚВЗга қўшилгандим”. Футболчи бўлишни орзу қилган ва 35 килога озган Отабек Мирзахолов 39 ёшда (фото)

    04.10.2024, 15:53

    13 йил “запрет”да бўлган ва сўнгги йилларда ташқи кўриниши тубдан ўзгарган Озода Нурсаидова 50 ёшда (фото, видео)

    10.10.2024, 13:40

    “Онам фаррошлик қилиб бизни боққан” — бозорда пишган, бўйи пастлиги панд берган ва суфлёрликдан актёрлик даражасига эришган Фарҳод Абдуллаев 67 ёшда (фото) 

    12.10.2024, 16:30

    Тасодифан актриса бўлган, рол учун 7 килога семирган ва бахтини Туркияда топган Наргиза Салмонова 35 ёшда (фото)

    15.10.2024, 16:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.