• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Онам фаррошлик қилиб бизни боққан” — бозорда пишган, бўйи пастлиги панд берган ва суфлёрликдан актёрлик даражасига эришган Фарҳод Абдуллаев 67 ёшда (фото)

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Абдуллаев бу йил 67 ёшни қаршилади. Етимликда улғайган, рўзғор ташвиши эрта бошига тушган ва санъатда ўз ўрнини топиш учун курашган актёр Фарҳод Абдуллаев ҳақида нималарни биласиз? Келинг, бугун актёрнинг кўпчилик билмаган жиҳатлари ҳақида суҳбатлашамиз. 

    Фарҳод Абдуллаев 1957 йилнинг 1 октябрида Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида дунёга келган. Оиласида тўққизта фарзанд бўлгани ва отадан эрта айрилишгани учун қаҳрамонимизнинг болалик йиллари қийинчилик билан ўтади.

    Фото: Фарҳод Абдуллаевнинг шахсий архивидан

    — Оиламизда санъаткорлар бўлмаган, аммо онамнинг гўзал овози бор эди. Уй ишларини қилаётганида қўшиқларни шу қадар гўзал ижро этардики, тинглаган одам унга мафтун бўлиб қоларди. Тўй ҳашамларда “Фарҳоджон қани бир рақсга тушиб беринг-чи”, дерди. Иштиёқим баландлигидан онамнинг буйруғини рад этмасдим. Оиламиз камтарона ҳаёт кечирарди. Онам болалар билан уйда, дадам эса тирикчилик ғамида эди. Аммо 15 ёшимда дадамдан айрилиб қолдик. Катта рўзғор бўлганимиз учун онамга жуда қийин бўлди. У фаррош бўлиб ишга жойлашди, мен эса мактабдан кейин бозордагиларга қарашгани чиқардим. Ишлаганим эвазига рўзғорга у бу нарса беришарди, дейди Фарҳод Абдуллаев.

    Бўлажак актёр мактабни тамомлаб, актёр бўлиш илинжида Тошкентга йўл олади. Аммо институтга ўқишга кириш у ўйлаганидек осон эмасди.

    Фото: Фарҳод Абдуллаевнинг шахсий архивидан

    — Сир эмас, актёрларни танлашда бўй-басти ва ташқи кўринишига алоҳида эътибор беришади. Мени суҳбатдан ўтказганлар “Бўйи паст, кўриниши ҳам ҳаминқадар экан. Аммо йигитнинг таланти бор”, дейишгани қулоғимга чалинганди. Ўқишга қабул қилинганимни эшитганимда жуда хурсанд бўлдим. У пайтлари Тошкентдан бирор нарсага эришмай қайтиш иснод эди. Шу боис, ўқишга келган йигит-қизлар ўз ўрнини топишга астойдил ҳаракат қиларди. Мен ҳам ўқишга кирган йили ҳозирги ўзбек миллий академик драма театрига саҳна ишчиси бўлиб ишга кирганман. Бўйим кичкина бўлса-да, оғир саҳна безакларини кўтариш малол келмасди. Санъаткорлар орасида “Саҳнанинг чангини ютган” деган гап бор. Унинг машаққатини бошдан кечирган инсон, санъатга беписандлик билан қарамайди, дейди Фарҳод Абдуллаев.

    Кўпчилик актёрнинг тошкентлик деб билади. Актёр бунинг ўзига хос тарихи борлигини қуйидагича баён қилади.

    Фото: Фарҳод Абдуллаевнинг шахсий архивидан

    — Сир эмас, вилоятдан келган талабалар ижара уйда туришади. Театрда Бахтиёр ака деган яхши инсон билан танишиб қолганман. У киши Тошкентнинг маркази бўлган Себзорда яшарди. Мен ҳам уларнинг уйида яшаб, ишга қатнардим. Оналари Саида опа шу қадар меҳрибон эдики, фарзандларига қандай муносабатда бўлса, менга ҳам шундай эътибор берарди. Шу боис, институтда кўпчилик мени тошкентлик деб билган. Мен ҳам сир бой бермаганман,  дейди актёр Фарҳод Абдуллаев.

    Актёр институтни тамомламасдан туриб, устоз санъаткорлар билан бирга роллар ижро этди. Аммо театр раҳбарияти уни актёр сифатида ишга олишни истамайди.

    Фото: Фарҳод Абдуллаевнинг шахсий архивидан

    — Театрда саҳна ишчиси, суфлёр, ёрдамчи режиссёр лавозимларида ишлаганман. Аммо ўша пайтдаги театр раҳбари актёр штатига ишга олишни истамаган. Бир куни гап орасида Санъат Девоновга бу ҳақида айтиб юборибман. “Сени ҳали ҳам актёр штатига ишга олишмаганми? Ахир ҳамма спектаклда рол ижро этяпсан-ку?”, деб ҳайрон бўлган.

    Институтни тамомлаган йилим бир неча ёш актёрлар билан бирга ҳозирги Ўзбек давлат драма театрига ишга юборилганман, дейди актёр Фарҳод Абдуллаев.

    Баҳодир Йўлдошев томонидан саҳналаштирилган “Келинлар қўзғолони” ва “Фармонбиби аразлади” спектакллари ўз даврининг аншлаги бўлган десак муболаға бўлмайди. Актёр тасодифан кенжа ўғил ролига тасдиқлангани ва ундан кўпчиликнинг “ғаши” келгани ҳақида сўзлаб берди.

    Фото: Фарҳод Абдуллаевнинг шахсий архивидан

    — Бир куни “Ёш гвардия” театрида ўтирсам, “Сизни Баҳодир Йўлдошев чақиряпти. Тез борар экансиз”, деб бир йигит келди. Ҳайрон бўлиб, собиқ Хамза театрига келдим. Энг кўзга кўринган актёрлар тўпланган, Баҳодир ака рол тақсимлаётган экан. Аммо анча вақтгача нима хоҳлаётганини айтмади. Ҳатто, Зайнаб Садриева ҳам “Нима бўлаётганини тушунтир”, дер эди. Кейин билсам, Баҳодир Йўлдошев мени “Келинлар қўзғолони” спектаклидаги кенжа ўғил ролига таклиф этган экан. Бошқа театрда ишлаб туриб, ролга тасдиқланганим кўпчиликка ёқмаган. Бу рол аввалига Саид Мухторовга берилган, аммо режиссёр унинг театрдан кетиш ҳақидаги гапини эшитиб қолгандан кейин мени чақиртирган экан. Энг қизиғи, Саид Мухторов анча вақт тайёргарлик кўрилган бўлса-да, бу ролда саҳнага чиқиш менга насиб этган, дейди Фарҳод Абдуллаев.

    Баҳодир Йўлдошев истеъдодли актёрларни қанчалик қўллаб-қувватламасин тартиб-интизомга жиддий риоя қиларди. У собиқ “Ёш гвардия” театрида ишлаб юрган пайтда Фарҳод Абдуллаевнинг ишдан кетишига ҳам сабабчи бўлган.

    Фото: Фарҳод Абдуллаевнинг шахсий архивидан

    — Баҳодир Йўлдошев ҳурматга сазовор режиссёр эди. Зулфиқор Мусоқов, Юсуф Розиқов каби режиссёрлар ролларга таклиф этиб, кинодаги фаолиятим гуркираётганда бир неча марта репетицияга кечикиб бордим. Бу режиссёрга ёқмади ва менга кино ёки театрни танлаш кераклигини айтди. Мен айбимни бўйнимга олиб, ишдан кетдим. Пиёда юриб собиқ Хамза театрига келдим “Э, нима бўлса бўлди. Агар бу театрдагилар ҳам ишга олмаса қишлоққа кетиб, кетмон чопаман”, деб ўша пайтдаги раҳбар Ёқуб Аҳмедовнинг олдига кирдим. У столининг устига “Қисқа ва лўнда гапиринг” деб ёзиб қўйган экан. “Ишсизман, ишга олсангиз Тошкентда қоламан. Бўлмаса қишлоққа қайтаман”, дедим. Ёқуб ака кулиб, “Эртадан ишда бўлгин”, деганди,  дейди Фарҳод Абдуллаев.

    Кўпчиликнинг фикрича Фарҳод Абдуллаевга 40 ёшдан кейин омад кулиб боққан. Уни томошабинлар яхши актёр деб билшарди, аммо “Севинч” ва “Афғон” фильмларидаги ролларидан сўнг нафақат комик, балки драматик ролларни ҳам ижро этоладиган актёр эканини исботлай олди.

    Фото: Фарҳод Абдуллаевнинг шахсий архивидан

    — Яхши режиссёр актёрни қайтадан кашф этади. Кўпчилик мени комик актёр деб билади. Аммо драматик роллар берилса, уларни ҳам ижро этишга тайёрман. Ёлқин Тўйчиев актёрнинг кўз илғамас жиҳатларини кашф этишга уста. “Афғон” фильмида мени актёр сифатида кашф этолган, деб ҳисоблайман.

    Мен ошиқ йигит роллари билан эмас, айнан дардини кулгуси ортига яширолган ота ролида томошабинларга манзур келдим, дейди Фарҳод Абдуллаев.

    Фарҳод Абдуллаев бир неча йил аввал қишда муз устида тасодифан йиқилиб оёғидан жиддий шикастланган. Унинг асорати сабаб узоқ вақт ҳассага таяниб юрди, ҳозир ҳам ҳаракатларида бу сезилади.

    Фото: Фарҳод Абдуллаевнинг шахсий архивидан

    — Табиатан ичи қайнайдиган “питир-питир” инсонман. Оёғимни “гипс” қилишганда қандай аҳволга тушганимни тасаввур қилаверинг. Аммо нолимайман, бундан ҳам ёмон бўлиши мумкин эди-ю, дейман. Бу ҳам бир синов, дейди актёр.

    Фото: Фарҳод Абдуллаевнинг шахсий архивидан

    Фарҳод Абдуллаев камтарона ҳаёт кечирадиган ижодкорлардан бири. Турмуш ўртоғи боғчада тарбиячи бўлиб ишлаган, улар уч нафар фарзандларни вояга етказишган. Ҳозирги кунда 8 набиранинг севимли бобо-бувижониси бўлишган. Актёр узоқ йил кўп қаватли уйда яшаган ва пулларини жамғариб, 3-4 йил аввал кичик ҳовли қуришга муваффақ бўлди. У театрда актёр ва режиссёр, телеканалда эса бошловчи сифатида ҳам фаолият юритади. У ҳамкасби Муқаддас Холиқовага бағишлаб “Кўнгил” номли спектаклни саҳналаштирган.

    12.10.2024, 16:30   Изоҳ (0)   120364
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Фарҳод Абдуллаев#актёр#театр#кино#машҳурлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эльмира Раҳимжонова «Эътироф» тақдимотида 2016 йилнинг энг яхши киноактрисаси деб топилди. У 2016 йилда бирорта фильмда суратга тушмаган

    14.02.2017, 20:34

    «Мени ёнғоқ ичига солиб қўйиб, сен озодсан десангиз, мен ўзимни бутун дунёнинг хоқони деб сезаман...». Режиссёр Баҳодир Йўлдошевни хотирлаб

    18.05.2021, 16:26

    «Ой остидаги ҳовли»дан «Ҳайрат»гача. Режиссёр Зулфиқор Мусоқовнинг кўпчиликка номаълум драматик фильмлари ҳақида

    04.09.2021, 15:33

    Дилноза Кубаева шахсий ҳаёти, «Телба»да ёлғон ишлатгани, тушкунлик туфайли семиргани ҳамда Шаҳзода билан муносабатлари ҳақида (видео)

    03.02.2022, 16:31

    Марҳум актёр Алишер Ҳамроев роли учун 21 йилдан сўнг мукофотланди. «Ватан остонаси» фильмининг премьерасидан репортаж (фото, видео)

    27.06.2022, 16:38

    «Ўзимдан ўзимгача»дан «Супер келинчак»кача: Адиз Ражабов иштирокидаги энг яхши фильмлар (видео)

    07.01.2023, 13:55

    Instagram: Ситора Фармонова Баҳодир Жалоловга турмушга чиқадими? Ирода Исмоилова аварияга учради, Озода Нурсаидовадан премера

    27.02.2023, 22:45

    Театрда суфлёрликдан актёрликкача бўлган йўлни босиб ўтган ва 40 ёшдан кейин омади кулган Фарҳод Абдуллаев 66 ёшда (фото)

    04.10.2023, 10:54

    Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Фарҳод Абдуллаевнинг онаси вафот этди

    06.12.2023, 12:13

    “Бу фильм учун Мусоқовни қамаш керак” —  камтарона ҳаёт кечирса-да, ўзини бахтли ҳис қиладиган режиссёр Зулфиқор Мусоқов 66 ёшда (фото, видео)

    22.01.2024, 13:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.