Кўҳна шаҳарнинг файзли кўчаларида бўлиб ўтган “Адолат марши”ни нафақат хиваликлар, балки хорижлик туристлар ҳам катта қизиқиш билан кузатишди.
Тадбир давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатасига номзод Умида Палванова юртдошларимиз билан мулоқот ўтказиб, партиямизнинг устувор мақсадларини халқчил ва содда тилда, ҳаётий мисоллар асосида тушунтириб берди.
“Адолат марши”ни қизиқиш билан кузатган кўплаб хорижлик меҳмонлар ҳам мамлакатимизда 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий воқелик — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга сайловлар ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишди.
Ушбу сайловлар янгича — мажоритар ва пропорсионал сайлов тизими, Сайлов кодекси ҳамда умумеътироф этилган халқаро демократик тамойиллар асосида ўтказилаётгани уларда катта таассурот қолдирди.
Хорижлик меҳмонлар эзгу мақсадлар йўлида олға бораётган “Адолат”чиларга муваффақият тилади.
Изоҳ (0)