Республикачилар партияси вакили Клаудия Тенни АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп номзодини тинчлик бўйича Нобель мукофотига илгари сурди.
Палата вакилининг сўзларига кўра, АҚШ собиқ президенти “Яқин Шарқда тинчлик битимларини тузишда муҳим рол ўйнаган”, деб ёзади FoxНеwс.
Ўнлаб йиллар давомида бюрократлар, ташқи сиёсат “профессионаллари” ва халқаро ташкилотлар Исроил—Фаластин можаросини ҳал қилмасдан туриб, Яқин Шарқда қўшимча тинчлик битимларини тузиш мумкин эмаслигини таъкидлаб келаётганди. Президент Трамп бунинг ёлғонлигини исботлади, — деди Клаудия Тенни.
Тинчлик бўйича Нобель мукофоти 1978 йилда Исроил ва Миср ўртасидаги тинчлик келишуви, шунингдек, 1994 йилдаги Осло келишуви билан тан олинган. Аммо Дональд Трампнинг мамлакатлар ўртасида дипломатик ва иқтисодий муносабатларни нормаллаштиришга қаратилган битим тузишдаги роли тан олинмаган, деб қўшимча қилди Тенни.
Аввалроқ Венгрия бош вазири Виктор Орбан АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп Украинадаги “урушни тўхтата оладиган ягона етакчи” эканини айтганди.
Изоҳ (0)