• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12559.26
    • RUB160.17
    • EUR14413.01
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    «Қор маликаси» 55 ёшда: Фильмдаги Герда, Кай ва қароқчи қизнинг тақдири қандай кечди?

    2021 йил Геннадий Казанскийнинг «Қор маликаси» эртак-фильми ўзининг 55 ёшини нишонлайди. Орадан ўтган ярим аср вақт мобайнида қаҳрамонларининг тақдири қандай кечди?

    Фото: «Фильм.ru»

    Фото: «Фильм.ru»

    Сюжетга кўра, қиш оқшомларнинг бирида Қор маликаси (Наталя Климова) Герданинг укаси (Елена Проклова) Кайни (Вячеслав Цюпа) ўғирлаб кетади. Ёвуз сеҳргар унинг юрагини муз парчасига айлантиради. Герда Кайни совуқ асирликдан қутқариш учун уни излайди. Муз саройга борадиган йўлда қиз кўплаб тўсиқларни енгиб ўтади. У қалъага айёр қирол Эрик (Евгений Леонов) билан келади ва ўрмон қароқчилари  (Олга Викланд) ва унинг қизи (Эра Зиганшина) билан учрашади.

    Эра Зиганшина – кичкина қароқчи

    Фото: «Фильм.ru»

    Фото: «Фильм.ru»

    « ‘Қор маликаси’ менинг кинодаги биринчи дебютим эди, – дейди Эра Гарафовна. – Ўша пайтда мен малика ролини ўйнаган ‘Ўн икки ой’ телевизион спектаклида бирга ишлаган актёр Николай Боярский суратга олиш бошланиши ҳақида гапириб қолди. У ‘Ленфильм’га боришни ва кичкина қароқчи ролини синаб кўришни таклиф қилди ва улар мени ўша ерда кутишларини айтди. Дарҳол киностудияга югурдим. Аммо режиссёр Геннадий Казанский кайфиятимни тушириб юборди: ‘Катта раҳмат. Биз актрисани тасдиқладик. У аллақачон суратга тушмоқда’. Бу жавоб менга оғир зарба бўлди. Йиғламасликка уриниб, суратга олиш гуруҳига миннатдорчилик билдирдим ва чиқиш томон йўл олдим. Лекин бирор нарса демасдан кетолмасдим. Эшикка яқинлашар эканман, бирдан ортимга ўгирилиб: ‘Афсус. Барибир, ҳеч ким мендан яхшироқ ўйнай олмайди’, – дедим. Албатта, кўчада ҳафсалам пир бўлиб, хўрликдан бўкирардим. Бир ҳафта ўтгач, ‘Ленфильм’дан қўнғироқ бўлди ва мени келишимни сўрашди. Улар мени бўш хонага олиб борди ва кутишимни айтишди. Бир неча дақиқадан сўнг коридорда ғазаб ва қичқириқни эшитдим. Маълум бўлишича, у қароқчи ролини ижро эта олмаган актриса эди. Унинг утидаги костюмни менга олиб келишди. Ҳали актрисанинг тафти кетмаган костюмни кияр эканман, ўзимга ўзим шундай ғўлдирадим: ‘Ниманидир нотўғри бошлаяпсан...’ Натижада мен ролга тасдиқландим. Шуни тан оламан, мен суратга тушишни хоҳламагандим».

    «Ичимда норозилик туйғуси бор эди. Дарҳақиқат, ўша вақтда ‘Болтиқ уйи’ театрида учта асосий ролим бор эди. Суратга олиш майдончасида эса ҳеч кимга керак эмасдим. Ҳамма ўз иши билан банд. Улар матнни беришди, уни тезда ўрганиб, ўйнашни бошлаш керак эди. Бу мени ниҳоятда ғазаблантирди. Шундагина кино – ишлаб чиқариш эканини англаб етдим».

    «Айтишим керакки, ‘Қор маликаси’ фильмининг премьерасидан зўрға омон қолдим. Мен экранда ажойиб кўринсам керак деб ўйлагандим, чунки ҳамма мени мақтаганди. Фильмда эса аксинча, мен атрофга югуриб, нимадир деб қичқираётганимни кўрдим холос... Фильм тугагач, чироқлар ёқилгунча залдан билдирмай чиқа кетдим».

    Фото: Wday

    Фото: Wday

    «Картинада ҳеч нарсани тузатиб бўлмаслиги мени хафа қилди. Театрда эса бунинг акси. Ҳар доим бирор нарсани қайта кўриб чиқиш ва кейинги спектаклда бошқача ўйнаш имконияти борлиги яхши. Шунинг учун, 15 йил давомида суратга тушишдан бош тортдим. Кейин, албатта, энг яхши кино йилларини ўтказиб юборганимдан афсусландим. Лекин асосан кичкина қароқчига ўхшаган қаҳрамонлар таклиф қилинар эди. Мен 40 ёшдан ошиб, пулга муҳтож бўлганимда суратга олиш майдонига қайтдим. Дарҳақиқат, 90 йилларда мамлакат оғир кунларни бошидан кечираётган эди».

    Актриса ҳали ҳам фильмларда рол ўйнайди, унинг экстремал ишларидан бири «Собиқ» телесериалининг учинчи мавсумидир. Унинг бир қизи, икки ўғли, учта невараси ва бир чевараси бор.

    Наталя Климова – Қор маликаси

    Фото: «Фильм.ru»

    Фото: «Фильм.ru»

    Қор маликаси роли 30 ёшли актрисага ҳақиқий шуҳрат келтирди. Ҳамма унинг қиёфаси, ўткир кўзлари ва совуқ ярим табассумини яхши эслайди. Шундан сўнг у яна иккита фильмда ўйнади – Павел Кадочниковнинг «Қорқиз» ва Олгерд Воронсовнинг «Урал тоғлари эртаклари». Муваффақиятга қарамай, Наталянинг бу касбдан ҳафсаласи пир бўла бошлади. У афсонавий «Современник»даги ишдан мамнун эмас эди: театрдаги муҳит унга ёқмади. У жамоа аъзолари ўртасидаги совуқ муносабатлардан афсусда. Тақдир тақозоси билан санъаткор 70 йилларда оғир касаллик туфайли саҳнани тарк этди.

    Айнан ёшликдаги хато Наталя Климовани биринчи навбатда актёрлик фаолиятини тарк этишга, шон-шуҳратдан воз кечишга ва гуноҳларини ювишга ундади. Энг қизиғи шундаки, Наталя Климова ижод ҳақида эслашни ёқтирмайди ва ўзи суратга тушган фильмлардан деярли нафратланади.

    Тақдир ҳақиқатан ҳам истеъдодли актриса ва унинг турмуш ўртоғи – ажойиб актёр Владимир Заманскийга жуда кўп синовларни юборди. Уларнинг ҳаёти китоб ёзиш ва фильм суратга олишга арзийди.

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Наталя Ивановнани талабалик давриданоқ муаммолар қийнай бошлайди. Ўша йилларда Владимир Заманский унга ошиқ бўлганди. Ёшлар учраша бошлади ва Наталя учинчи курсда ҳомиладорлигини билиб қолди. У пайтда Наталя 24, Владимир эса 36 ёшда, оила қуриш ва фарзанд кўришнинг вақти келганди. Аммо у карьерасини бола туфайли тўхтатишни хоҳламади.

    Карьерасининг энг юқори чўққисида у касал бўлиб қолди. Текширувдан сўнг шифокорлар актрисада сил касаллигининг оғир шакли борлигини аниқлади. Наталя Ивановна бир неча йилни касалхонада ўтказди, мураккаб операцияларни бошдан кечирди. Сўнгра театрга ишга қайтганида, у ерда унга жой йўқлигини, ҳеч ким унга рол бермаслигини англаб етди.

    Кейинчалик актриса ҳаётидаги энг катта хатога йўл қўйганини англади, чунки у исталмаган ҳомиладорликдан халос бўлганди. Аммо нима учун ўша вақтда Владимир Наталяни бу йўлдан қайтармаган, деган саволга у «худбинлик» дея жавоб қайтарган. Шунингдек, унда оғриқ, умидсизлик, ўзини кечирмаслик бор. Аммо шундай бўлди, ўтмишни қайтариб, хатоларни тузатиб бўлмайди.

    1998 йилда эр-хотин пойтахтдан 300 км узоқликда жойлашган Муром шаҳридан уй сотиб олди. Бу Наталя Ивановнанинг ташаббуси эди, у узоқ вақтдан бери дунё шовқинидан узоқлашишни хоҳларди. Уйни таъмирлаш учун актёрлар бор нарсаларини сотишлари керак эди. Йигирма йилдан кўпроқ вақт давомида улар у ерда яшаб, черковга бориб, ибодат қилиб, гуноҳларини кечиришини сўрайди. Наталя Климова ҳозирда 83 ёшда. У бошидан кечирган барча қайғу ва синовларга қарамай, ҳали ҳам гўзал. Бир пайтлар бу мафтункор аёл ўлишни хоҳлаганига ишониш қийин.

    Вячеслав Сюпа – Кай

    Фото: «Фильм.ru»

    Фото: «Фильм.ru»

    «Қор маликаси»га 10 ёшимда, аввалги икки фильм – «Илйич табассуми» ва «Усталар шаҳри»даги ролим туфайли кирганман, – дейди Вячеслав Олегович. — Режиссёр ёрдамчилари менинг маълумотларимни топиб, асосий роллардан бири – Кайни таклиф қилди.

    Картина устида ишлаётганда у кинодаги опаси Герда – Лена Проклова билан дўстлашди. «Қизиғи шундаки, биз дастлаб бир хил бўйли эдик. Йил давомида у сезиларли даражада ўсди. Кадрда бир хил кўриниш учун мен тепароқда турардим», дейди актёр.

    «Эсимда, «Қор маликаси»даги баъзи саҳналар ‘Ленфильм’да суратга олинган. Саройга кучли ёруғлик чироқлари юборилди, шу сабабли павильон ниҳоятда иссиқ эди. Суратга олиш майдончасидаги эпизодлар жиддий синовга айланди, чунки мен костюм ва макияжда эдим. Герда Кайни ёвуз сеҳргарнинг қўлидан олиб кетган сюжет Финляндия кўрфазида 20 даража совуқда суратга олинган. Режалаштирилганидек, кучли бўрон кўтарилиши керак эди. Тўғри, биз шамол бўлмаган вақтга тўғри келдик. Шунинг учун уни иккита улкан шамол турбинаси ёрдамида сунъий равишда яратиш керак эди. Лена ва мен томон учаётган музли ҳаво оқимлари суяккача ўтиб кетди. Шундан сўнг биз автобусга югурардик, у ерда бизни спиртли ичимлик билан ишқалаб, чой билан иситишарди. Кўп болалар қарғалар Гердага ёрдамга келган эпизодни яхши кўради. Экранда қушларни ҳақиқийлардан ажратиб бўлмас эди. Улар қўғирчоқ театридагидек бошқарилган».

    Фото: Wday

    Фото: Wday

    «Қор маликаси»дан кейин у яна бир нечта фильмларда ўйнади, бироқ ҳаётини мусиқа билан боғлашга қарор қилди. Дастлаб у Ростовдаги мусиқали комедия театрида иккита оперетта ва учта мюзиклни саҳналаштирди. Кейин у Минскдаги театрларда деярли ўн беш йил ишлади. 90 йилларнинг охирида унга Красноярск опера ва балет театрининг бош режиссёри бўлишни таклиф қилишди, у ҳозиргача ўша театрда фаолият юритади.

    Елена Проклова – Герда

    2021 йил 2 сентябрь куни Елена Проклова 68 ёшни қарши олди, аммо бу актрисанинг паспортидаги рақами холос. Елена Игоревна спорт билан шуғулланади, овқатланишни назорат қилади ва жозибали бўлиб қолиш учун косметик муолажаларни қолдирмайди.

    Фото: «Фильм.ru»

    Фото: «Фильм.ru»

    Болалигидан Елена илм-фан ва санъат оламида улғайган: онаси ўқитувчи, отаси ҳарбий-сиёсий академияда дарс берган, бобо ва бувиси эса театрда актёр бўлиб хизмат қилган. Бироқ қариндошлари қизнинг актрисаликни танлашини кутмаган. У тўрт ёшида  гимнастика билан шуғулланган ва 11 ёшида у спорт устаси бўлган.

    Актриса бўлиш орзуси Проклованинг хаёлини эгаллаб олди ва 12 ёшли қизга «Қор маликаси» фильмидаги Герда роли таклиф қилинди. У ўзини гўёки эртакда яшаётгандек ҳис қилди, аммо ёлғиз эди. «Суратга олиш ишлари Ленинград ва Ужгородда бўлиб ўтди, йил давомида мен ота-онамни фақат икки марта кўрганман.  Албатта, менинг севимли бувим Виктория Францевна мен билан эди, лекин мен дадам ва онамни кўришни хоҳлардим », — дейди актриса қийинчиликлар ҳақида.

    Актриса кинорежиссёр Виталий Мелик-Карамов билан оила қурган. Аммо қизи Аринанинг туғилиши ҳам унинг оиласини сақлаб қололмади. Еленанинг никоҳи бузилганидан хафа бўлишга вақти йўқ эди, у болани парвариш қилишни ота-онасига топшириб, кинода ўйнашни давом эттирди. «Мимино», «Охирдаги ит», «Капитан қизи» каби кўплаб фильмларда рол ижро этди. Бундан ташқари, ўқишни тугатгач, у Москва бадиий театрининг актрисаси бўлди.

    Фото: «Газета Экспресс»

    Фото: «Газета Экспресс»

    Кейинчалик актриса ролларни танлаб оладиган бўлди ва театрга кўпроқ эътибор берди. Томошабинлар таниқли санъаткорнинг чиқишларини завқ билан томоша қилиб, унинг нафақат истеъдоди, балки ёшлик қиёфаси ҳам сақланиб қолганини таъкидлашади. Гўзалликнинг асосий сирлари Проклова соғлом турмуш тарзга риоя қилади. Шунингдек, пластик операцияларига мурожаат қилиб, юз шаклини ўзгартирган.

    Мавзуга доир:

    • Сўнгги дубль: Совет Иттифоқи ва Голливуддаги жажжи актёр ва актрисаларнинг карьераси қандай якунланди? (фото)
    • Совет шахматчиси Нона Гаприндашвили «Қироличанинг юриши» сериали ижодкорларига қарши 5 миллион долларлик даъво аризаси билан судга мурожаат қилди

    01.12.2021, 21:38   Изоҳ (0)   45599
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бир фильмда роль ижро этган Голливуднинг қариндош актёр ва актрисалари (фото)

    01.12.2021, 12:31

    Севимли фильмларни тасвирга олиш жараёнидан қизиқарли суратлар

    30.11.2021, 20:43

    Болливуд юлдузи — Амир Хон суратга тушиши кутилаётган ҳинд фильмлари (фото)

    29.11.2021, 17:38

    Турк сериалларидаги томошабинлар меҳрига сазовор бўлган жуфтликлар (фото)

    29.11.2021, 14:26

    Кореяда суратга олинган янги «Жаҳаннам чақириғи» лойиҳаси Netflix’да энг кўп кўрилган сериаллар бўйича «Калмар ўйини»дан ўзиб кетди

    27.11.2021, 21:54

    Салбий роллари билан машҳур бўлса-да, қалби меҳрга тўла ҳинд актёри — Шакти Капур ҳақида

    27.11.2021, 15:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Acıbadem шифохоналар тармоғида болаларда саратон ва қон касалликларида суяк илиги трансплантацияси


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    InfinBLACK билан қадимий шаҳарлар бўйлаб саёҳатлар


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “General Motors билан тузилган шартномаларга қатъий амал қиламиз” — Акмалхон Ортиқов UzAutoMotors қандай сотилиши ҳақида

    Иқтисодиёт | 20 июн, 11:03

    Элдор Шомуродов яқин вақт ичида “Башакшеҳир” билан шартнома имзолайди — манба

    Спорт | 20 июн, 10:50

    Севги учбурчаги ва эҳтирослар жўш урган 5 та турк сериали

    Кино | 20 июн, 10:45

    Ўзбекистонда 1 июлгача “Оила ҳамкори” платформаси ишга туширилади

    Ўзбекистон | 20 июн, 10:42

    “Эрон-Исроил можаросида бетараф эмасмиз ва ўз билганимизни қиламиз” — “Ҳизбуллоҳ” 

    Дунё | 20 июн, 10:26

    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди

    Реклама | 20 июн, 09:00

    Хитойда авж олган коронавируснинг янги тури АҚШга етиб келди

    Дунё | 20 июн, 10:11

    Жанубий Африкада йиртқич шер дўконга бостириб кириб, гўшт бўлимини ағдар-тўнтар қилди (видео)

    Қўзиқорин | 20 июн, 09:56
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.