Украина разведкаси раҳбари Кирилл Буданов ўз лавозимини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда New Voice хабар берди.
Тахминларга кўра, унинг ўрнига мамлакат ташқи разведка хизматининг амалдаги раҳбари Олег Ивашченко тайинланиши мумкин.
“Кирилл Буданов яқин орада ўз лавозимини тарк этиши мумкин... Манбага кўра, Бош разведка бошқармасининг янги раҳбари 55 ёшли Олег Ивашченко бўлиши кутилмоқда, у ҳозирда Украина Ташқи разведка хизмати раҳбари лавозимини эгаллаб турибди”, деб ёзади нашр.
New Voice манбасига кўра, Буданов Украинанинг бирор-бир давлатдаги элчиси этиб тайинланиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бош разведка бошқармаси ўз директорининг ишдан бўшатилиши бўйича ҳозирча расмий баёнот бермаган. Будановнинг элчи этиб тайинланиши ҳақида аввалроқ Украина разведкаси собиқ ходими Василий Прозоров айтганди.
Изоҳ (0)