Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов Россия-Украина уруши узоқ вақт давом этиши мумкинлиги, чунки руслар Киев ва иттифоқчилар коалицияси билан ҳеч қандай шартнома имзоламаслигини айтди. Бу ҳақда New Voice хабар берди.
Будановнинг сўзларига кўра, уруш чўзилса, Россия Украина ҳудудини ўққа тутишда давом этади, аммо кучли ҳарбий операцияларни ўтказмайди. Буданов эътиборни тарихда давлатлар ўртасидаги узоқ йиллик урушлар ҳеч қачон қонуний равишда тугамаган ҳолатлар борлигига қаратди. Масалан, Россия ва Япония 1945 йилдан кейин Шимолий ороллар (Россия Курил ороллари деб атайди) бўйича тинчлик шартномасини имзоламаган.
“Бу ҳудудий муаммо 70 йилдан ошган. Шу сабабли бундай сценарий ҳозирги вазиятда ҳам бўлиши мумкин, чунки Россиянинг Украинага нисбатан ҳудудий иштаҳаси бор, бу нафақат Қримга тегишли. Албатта, бу иштаҳани ҳеч ким қондира олмайди”, — деди Украина разведкси бошлиғи.
Изоҳ (0)