• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    “Болалик травмалари мени кучли қилди”. Таниқли модель Нигина Фахриддинова ўгай ота қўлида катта бўлгани ҳақида сўзлаб берди (видео)

    Кўплаб гўзаллик танловлари ғолиби Нигина Фахриддиnova YоуТубе’даги “Дарё” Lifestyle каналига берган интервьюсида унинг муваффақиятга эришишига сабабчи бўлган оғриқли болалик хотиралари ҳақида гапирди.

    — Ҳамиша бирор ютуққа эришганимда болалигим билан боғлиқ оғриқли ҳаётим кўз олдимдан ўтади. Ҳаётий тажрибам давомида билдимки, ҳаётда муваффақиятга эришган кўплаб инсонлар болалагида руҳий травмалар олган экан. Бундай инсонлар шоу-бизнесда ҳам кўп. Чунки болалик травмалари бор инсонларнинг аксарияти эътиборсиз муҳитда, ўзини керакциздек ҳис қилиб яшаган бўлишади.

    Фото: Instagram / @niginafaxriddinova

    Аммо бундай инсонлар орасида қийинчиликка осонгина таслим бўладиганлар, энди хоҳлаганимча яшайман, дейдиганлар ҳам йўқ эмас. Қайси вақтда ўзимда куч топиб “Мен тўғри яшашим ва муваффақиятга эришишим керак”, деган мақсад қўйганимни билмайман. Осон йўл билан нимагадир эришишни хаёлимга ҳам келтирмаганман. “Бой одамга турмушга чиқаман ва у ҳамма нарсамни қилиб беради”, деган фикр ҳам хаёлимдан ўтмаган. Уй-жойсиз қолиб кетганимизда онам ҳамиша бор умиди фақат мен эканлигини айтарди.

    Фото: Instagram / @niginafaxriddinova

    Болалик йилларимни соғинаман, аммо кўзим ҳам ёшланади. Ўгай отамнинг руҳий босими, танамга етказилган зўравонлик ва атрофимдаги инсонларнинг ишончсизлиги мени қийнарди. Ҳар нарсага қизиқардим ва атрофимдаги инсонлар менга ишонишларини истардим. Аммо ҳамиша бунга ўргатгандан фойда йўқ, ким ҳам бўларди, деган камситишларни эшитардим. Энг алам қилгани, ўгай отамга қўшилиб, онам ҳам менга ишонмасди.

    Ҳозир ўйлаб қўрқиб кетаман, ёш бўла туриб ўзимни ўлдиришга қандай куч топган эканман, дейман. Бу худди стаканга сув тўлишига ўхшайди. Йиллар давомидаги алам, камситилишлар сабр косасини тўлдиради ва бир куни инсон шардек портлайди. Сабабини билмайман, аммо ўгай отам мени ҳамиша келажакда бузуқ бўлиб кетишим ҳақида тахмин қиларди.

    Фото: Instagram / @niginafaxriddinova

    Шундай вазиятларда ўз отам қўнғироқ қилишини ва мени қўллаб-қувватлашини кутардим. Аммо у Россияда бўлгани учун онда-сонда телефон қиларди, холос. Ёш бола бўлганим учун ўз отамнинг олдига боришга имконим йўқ эди.

    Анча вақтгача ўгай отамдан нафратланиб юрдим. Аммо ҳозир у кишидан миннатдорман. Қаттиққўллик қилгани учун яхши тарбия кўргандирман, ҳаётда курашиб яшашга иммунитетим ҳосил бўлгандир, дейман.

    Бошимга сантехника ускунаси билан урганидан кейин оғир операцияни бошдан кечирдим. Шундан кейин онам у инсон билан яшашни истамади. Биз Тошкентга келдик, аммо кейин ўгай отам бежиз бундай қаҳрли бўлмаганини англадим. Унинг ўзи ҳам қийинчиликда улғайган ва унда ҳам болалик билан боғлиқ травмалар бор экан. Ҳозир ўгай отам билан илиқ муносабатдамиз, уни аллақачон кечириб юборганман. Дастурхонидан ош-туз бергани ва улғайтиргани учун фақат раҳмат айтаман, дейди профессионал модел Нигина Фахриддинова.

    26.09.2024, 12:46   Изоҳ (0)   5720
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Нигина Фахриддинова#модел

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Голливуд актёри Уилл Смит ўзбекистонлик моделни тўйи муносабати билан табриклади (фото) 

    17.07.2024, 12:35

    “Бир умр модель бўлиб ишламоқчи эмасман”. “Осиё гўзали” деб топилган ўзбекистонлик Шаҳризода Мадаминова билан суҳбат (видео)

    19.08.2024, 10:58

    “Одамларнинг муносабатларидан кўп йиғлайман”. “Осиё гўзали” Шаҳризода Мадаминова моделлик соҳасининг машаққатлари ҳақида (видео)  

    29.08.2024, 12:31

    Гўзаллик танловларида қатнашиш Ўзбекистонга нима беради? Профессионал модель, “Коинот гўзали” иштирокчиси Нигина Фахриддинова билан суҳбат (видео) 

    09.09.2024, 21:10

    “Унинг шартига кўнсам, Lamborghini олиб беришини айтган”. “Ўзбекистон гўзали” — Нигина Фахриддинова ножўя таклифлар ҳақида (видео) 

    24.09.2024, 10:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45

    Европада хавфли вирус тарқалмоқда: ўлим ҳолатлари қайд этилди 

    Дунё | 3 август, 21:15

    Трампга қарши иш олиб борган прокурорга нисбатан тергов бошланди

    Дунё | 3 август, 20:24

    Саудия Арабистони клублари Винисиус трансферидан воз кечди

    Спорт | 3 август, 19:34

    Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Туркманистонга боради

    Ўзбекистон | 3 август, 19:29

    Россияда 14 ёшли озарбайжонлик терактда айбланди (видео)

    Дунё | 3 август, 19:15

    Sea Breeze лойиҳасининг эгаси қандай мажбуриятларни ўзига олмоқда?

    Ўзбекистон | 3 август, 18:56

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.