АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп сайловолди штаб-квартирасига кўра, Эрондан унга нисбатан “ҳақиқий ва аниқ ўлим таҳдиди” ҳақида хабар берилди.
“Махсус хизматлар сўнгги ойларда Республикачилар партиясидан президентликка номзодга қарши доимий ва мувофиқлаштирилган ҳужумлар сони кўпайганини аниқлади. Бу ўлим таҳдидларининг мақсади АҚШни беқарорлаштириш ва уни тартибсизлик ҳолатига туширишдир”, дейди Трамп сайловолди кампанияси ташвиқотчиси Стивен Чунг.
Ўтган ҳафта Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) ва бошқа АҚШ разведка агентликлари эронлик хакерлар Трампнинг сайловолди штаби маълумотларини ўғирлаб, амалдаги президент Жо Байденнинг сайловолди штабига жўнатгани ҳақида хабар берган эди. Август ойида эса Трамп жамоаси хакерлик ҳужумига учраганди.
Америка сиёсатчиларига суиқасд уюштириш
Август ойи бошида АҚШ расмийлари америкалик сиёсатчиларга суиқасд уюштириш фитнасини Эрон билан мувофиқлаштирганини эълон қилган. Фитна иштирокчиларининг нишонларидан бири Дональд Трамп экани айтилган.
Эрон Трампга қарши фитнага алоқадорлик ва АҚШдаги сайлов кампаниясига аралашиш айбловларини рад этган.
Изоҳ (0)