Баҳодир Ғойибназаров Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
![](/static/2024/09/25/1-wAwtbcmz.jpg)
Баҳодир Ғойибназаров 1970 йилда Тошкент вилоятида туғилган. Маълумоти олий, 1997 йилда Тошкент давлат аграр университетини иқтисодчи-ташкилотчи, 2005 йилда Ўзбекистон Миллий университетини ҳуқуқшунос мутахассислигини тамомлаган.
У Тошкентнинг Олмазор ҳамда Шайхонтоҳур туманлари ҳокими лавозимида ҳам фаолият олиб борган.
Баҳодир Ғойибназаров 2021 йилдан шу кунга қадар Тошкент шаҳар ҳокимлиги ташкилий-кадрлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келган.
Изоҳ (0)