Бобир Абубакиров Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманининг ҳокими этиб тайинланди, деб хабар бермоқда пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати.
Бобир Абубакиров 1983 йилда Тошкент вилоятида туғилган. 2004 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институтини Халқаро иқтисодий муносабатлар, 2015 йилда Япония халқаро университетини Халқаро иқтисод йўналишларида тамомлаган.
У 2019 йилдан шу кунга қадар Марказий банк раиси ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётганди.
Туманга 2022 йилнинг сентябридан ҳокимлик қилиб келган Ботир Зоҳидов 2024 йил 23-сенйтабр куни Беҳзод Мусаев ўрнига камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тайинланганди. Ундан аввал туманга Абдуқаҳҳор Тўхтаев раҳбарлик қилиб келган.
Изоҳ (0)