Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 26 сентябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра доллар 2,82 сўмга кўтарилиб, 12 757,65 сўм бўлди. Евро 65,66 сўмга ошиб, 14 268,16 сўм бўлди. Рубль 0,84 сўмга кўтарилиб, 137,05 сўмни ташкил этди.
Бундан аввал доллар курси кетма-кет уч кун кўтарилиб, янги максимал кўрсаткич 12 754,83 сўмни ташкил қилганди. Ушбу валюта курси 6 сентябрдан буён 12 700 сўмдан тушмай келмоқда. Ўзбекистонда доллар расмий курси илк бор 13 май куни 12 700 сўмдан ошганди.
Изоҳ (0)