Бельгиянинг “Партизан” клуби мухлислари “Црвена Звезда” билан Сербия чемпионатининг 9-тур учрашувидаги (0:4) катта ҳисобдаги мағлубиятдан сўнг жамоа бош мураббийи Александр Станоэвич жароҳат олди.
“Бу ерда, кийиниш хоналарида, кўнгилсиз ҳодисалар юз берган. Мухлислар “Партизан” клубининг кийиниш хонасига буюмлар улоқтирган, натижада Александр Станоэвич жароҳат олди”, дея хабар берган серб журналисти Telegraph нашрига.
Маълумот учун, ўйин олдидан бир гуруҳ номаълум шахслар “Партизан” клуби футбол майдонига ўт қўйиб, майдон бўйлаб синган шиша бўлакларини сочган эди.
“Партизан” 11 очко билан турнир жадвалида 9-ўринни эгаллаб турибди, уларнинг асосий рақиби эса 22 очко билан пешқадам ҳисобланади.
Изоҳ (0)