Клаудио Браво “Барселона”га қайтиш учун фаолиятини тикламоқчи.
Каталонияликларнинг собиқ дарвозабони ўз фаолиятини қайта тикламоқчи. “Барселона” дарвозабони Марк-Андре тер Штеген “Вильярреал”га қарши баҳсда (5:1) жароҳат олди ва 7-9 ой мобайнида майдонга туша олмаслиги аниқ бўлди.
“Агар клуб мени чақирса, тайёрман”, — дейди Браво.
41 ёшли дарвозабон “Бетис” билан шартномаси якунига етгач, август ойида футболчилик фаолиятини якунлаганини маълум қилганди. Ўтган мавсумда кипер барча мусобақаларда 14 та ўйин ўтказганди. Шунингдек, Чили таркибида Америка Кубогида иштирок этган.
Эслатиб ўтамиз, Клаудио Браво 2014 йилда “Реал Сосьедад” сафида “Барселона”га ўтган эди. 2017 йилда эса “Манчестер Сити” таркибига бориб қўшилган эди.
Изоҳ (0)