Каталониянинг "Барселона" клуби матбуот хизмати дарвозабон Марк-Андре тер Штегеннинг жароҳати бўйича баёнот берди.
Ўтказилган тиббий текширувлар Марк тер Штегеннинг ўнг тиззасидаги болдир пайлари узилганини тасдиқлади. Дарвозабон душанба куни операция қилинади, шундан сўнг футболчининг ҳолати ҳақида янгиланган маълумотларни тақдим этамиз, — дейилади “Барселона” матбуот хизмати Х ижтимоий тармоғида (собиқ Twitter) эълон қилинган баёнотда.
Маълумот учун, Тер Штеген “Вильярреал” билан Испания чемпионатининг 6-тур учрашувида жароҳат олди. Шундан сўнг футболчи захирага олинди.
Ушбу учрашувда Каталония клуби йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Голларга Левандовски, Пабло Торре ва Рафинья муаллифлик қилди.
2021 йил баҳорида Тер Штеген тиззасидан олинган жароҳат сабаб жарроҳлик амалиётини ўтказган. Ўшанда дарвозабон кейинги мавсум стартини ўтказиб юборганди.
Изоҳ (0)