Навоий вилоятида ёнилғи маҳсулотлари сотувидан тушган 689,5 млн сўмни ўзлаштирган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Прокуратура департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Навоий вилоят бошқармаси томонидан “Н.Б.” МЧЖнинг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланган. МЧЖга қарашли АЁҚШ бош оператори С.А. ва бошқалар расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали ёнилғи маҳсулотлари сотувидан тушган 689,5 миллион сўмни кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида кредит пулларини ўзлаштирганлар ушлангани, Қашқадарёда кредит маблағларини ўзлаштирган банк бошқарувчиси собиқ ўринбосари аниқлангани, Фарғонада 19 нафар фуқаро номига автокредит расмийлаштириб, ажратилган маблағни ўзлаштирган шахслар аниқлангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)