Самарқанд вилояти Ургут туманида 110,7 млн сўмлик суюлтирилган газни ўзлаштирган чилангар-таъминотчи аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, “Ургуттумангаз” ГТБ суюлтирилган газ хизмати чилангар-таъминотчиси Ф.П. сохта ҳужжатларни расмийлаштириш орқали аҳолига тарқатилиши лозим бўлган 110,7 млн сўмлик суюлтирилган газни бошқа шахсларга сотиб юбориб, ушбу пул маблағларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)