• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +24°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл Кино

    Машҳур совет фильмларида қайта-қайта ишлатилган реквизитлар (фото)

    Қуйида ўтган асрнинг бир нечта фильмларида ишлатилган атрибутларни ёдингизга соламиз.

    2170-сонли КМ трамвай

    “Учрашув жойини ўзгартириб бўлмайди”, “Покровский дарвозаси” ва “Уста ва Маргарита” фильмларида суратга тушган.

    70-80 йилларда режиссёрлар қирқинчи ва эллигинчи йиллар воқеалари тасвирланган бир нечта фильмларни суратга олишган. 30 йилларда қурилган афсонавий 2170-сонли КМ трамвайи эса ўша даврлар муҳитини етказишга ёрдам берган. Дастлаб у мунтазам Москва йўналишларида фойдаланилган. 1979 йилда мазкур трамвай “Учрашув жойини ўзгартириб бўлмайди” совет фильмининг қаҳрамонига айланади — иккинчи эпизодда Жеглов ва Шарапов ундан ўғрини тортқилаб туширишади.

    “Покровский дарвозаси” фильмида Хоботов ва Людочка айнан шу трамвайга чиқади, 1994 йилдаги “Уста ва Маргарита” фильми воқеалари ҳам мазкур трамвай билан бошланади.

    “Персей ва Пегас” бронза ҳайкали

    “Ишдаги ишқ”, “Махфий топшириқ”, “Ширли-мирли”, “Бриллиант қўл” ва “Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси” фильмларида ишлатилган.

    Бу ҳайкал француз ҳайкалтароши Эмил Луи Пиколл (оригинали 1888 йилда яратилган) ишининг нусхаси бўлиб, илмий муассасалар ва бадавлат одамларнинг уйларини безаган, вазни эса 25 килограмм. “Ишдаги ишқ”дан Новоселцев статистика идораси ходимига туғилган кунига совға сифатида берилган бу отни зўрға кўтарганини эсланг. Ўшанда актёрнинг пешонасида тер пайдо бўлиб, реквизитнинг оғирлигини тасдиқлайди.

    Айтганча, суратга олиш пайтида ҳайкалнинг кичик бир қисми синган. Фильм ижодкорлари пластилин ёрдамида ёпиштириб, кейинроқ отни реставрацияга юборишади.

    “Махфий топшириқ”да ҳайкал залда, “Баҳорнинг ўн етти лаҳзаси”да — Шеллэнбергнинг уйида туради. “Бриллиант қўл” фильмида эса Горбунков сотувчига: “Сизда худди шу ҳайкалнинг қанотсизи борми?” деб сўрайди ва томошабинларга от яқиндан кўрсатилади.

    Грознийнинг кийимлари

    1945 йилда Сергей Эйзенштейннинг “Иван Грозний” фильми чиқади. Фильм устида ишлашдан олдин бош қаҳрамон учун махсус кийим тикилган, уни дастлаб рассом Всеволод Воиновга ёрдам берган театр ва кино рассоми Лидия Наумова яратган.

    Кейин Грознийнинг ҳашаматли костюми Леонид Гайдайнинг “Иван Василевич касбини ўзгартиради” (1973) фильмида ишлатилади.

    Мушук-ақчадонлар

    Бу ёқимтой чинни мушуклар “I операцияси” фильми учун яратилган. Қўрқоқ уларни сотади, кейинчалик уйқу дорили рўмолчани қўллаш орқали қурбонларни ухлатишни машқ қилади.

    Фильм суратга олиб бўлингач, ақчадонлар чанг босиб қолган бўлса-да, улардан бирига “Бўлиши мумкин эмас” фильмида иш топилади. Уни 30 йилларда Завитушкиннинг квартирасида кўриш мумкин, бир йил ўтгач эса 1976 йилда яна ўша реквизитга дуч келамиз — “Сен меники, мен сеники” картинасида. Саккиз йил ўтгач, мушук Владимир Меншовнинг “Севги ва каптарлар” фильмида пайдо бўлади. Фильмда у Василий Кузякиннинг уйидаги печка устида туради.

    Суратга олиш ишларидан қолган мушук-ақчадонларнинг аниқ сони номаълум, аммо улардан бири “Мосфильм” музейида хавфсиз ва бутун сақланмоқда.

    Бахмал кўйлак

    Тилларанг нақшли қора кўйлак “Сомонхонадаги ит” ва “Тақводор Марта” фильмларида намойиш этилган. Аввал уни графиня Диана де Беллефлор (Маргарита Терехова), кейин эса доня Инес (Екатерина Райкина) кийган.

    Айтганча, костюм дизайнерларининг иши томошабинларда катта таассурот қолдирган бўлса-да, мода тарихчиси Александр Василевнинг таъкидлашича, XVII аср даври мутлақо ақл бовар қилмайдиган тарзда тасвирланган, чунки ўша пайтда либослар бунчалик очиқ бўлмаган.

    Тож

    “Оддий мўжиза”да деярли барча реквизитлар қўлдаги бор материаллардан ясалган ёки омборлардан топилган, шунинг учун тож кўз қорачиғидек сақланган. Бундан ташқари, “Оддий мўжиза”дан бир йил олдин улар худди шу атрибут ишлатилган “31 июнь” мусиқий фильмини суратга олишган.

    Қизиғи шундаки, иккинчи фильмни суратга олиш ишлари “Оддий мўжиза”дан кўп ўтмай бошланган, шу сабабли актёрлар тож кийиш учун навбат кутишларига тўғри келган. Баъзи эпизодларда қироллар тожсиз ҳам суратга олинган.

    Рицарлик совути

     Режиссёр Леонид Квинихидзе ўзининг “31 июнь” фильми учун Леонид Гайдайдан рицарлик совутини олиб туради — Гайдай уни “Иван Василевич касбини ўзгартиради” комедиясида ишлатган.

    16.09.2024, 16:49   Изоҳ (0)   11501
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Севимли эртакларимиздан бошқа ролларда таниб олиш қийин бўлган совет актёр ва актрисалари

    07.08.2024, 13:29

    Овқат сотиб 10 кун ичида 1400 доллар ишлаб топган хитойлик ўсмир мактабни ташлашга қарор қилди 

    16.09.2024, 14:50

    Фақатгина битта образи билан томошабинлар ёдида қолган актёр ва актрисалар

    13.09.2024, 16:35

    Грипп ва шамоллашга қарши кукунларнинг фойда ва зарари: бундай дорилар чиндан ёрдам берадими?

    16.09.2024, 15:40

    Турк актёр ва актрисаларини бутун дунёга машҳур қилган образлар (фото)

    16.09.2024, 13:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.