Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин Ядро қуроллари институти ва атом қуроллари учун ядровий материаллар ишлаб чиқариш базасига ташриф буюриб, ушбу материалларни кўпайтиришни буюрди.
Ким Чен Ин ядро қуроли учун жанговар каллаклар ишлаб чиқаришни кўздан кечирган. У уранни бойитиш учун центрифугалар сонини кўпайтиришни топширган. Шимолий Корея етакчисининг тушунтиришича, “геометрик прогрессияда” арсенални кўпайтириш учун “ҳозиргача эришган ютуқлар билан тўхтаб қолмаслик керак”.
У сўнгги вақтларда “Америка империалистлари ва уларнинг ҳамроҳлари томонидан қилинаётган ядровий таҳдидлар тобора очиқ-ойдинлашиб бораётгани” ва “қизил чизиқдан ўтиб кетаётгани”ни таъкидлаган. Унинг айтишича, КХДР “Қўшма Штатларга муносиб жавоб бера олиш” учун “хавфсизлик масалаларини ҳал қилиши” зарур. У “ядровий таҳдидларга қарши чоралар кўриш” кераклигига ишонч билдирмоқда.
Изоҳ (0)