• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Дунё устимиздан кулмоқда”: Камала Ҳаррис ва Дональд Трамп илк дебатда нималар деди?

    АҚШ президентлигига номзодлар Камола Ҳаррис ва Дональд Трамп ўртасидаги илк дебат бўлиб ўтди. Сиёсатчиларнинг теледебати ABC News телеканалида жонли эфирда намойиш этилди.

    Фото: EPA

     

    Дебатнинг биринчи қисми ва АБC бошловчиси Девид Мюр томонидан берилган биринчи савол иқтисодиётга бағишланди.

    “Америкаликлар тўрт йил олдингидан яхшироқ яшаётганига ишонасизми?” деб сўради у.

    Ҳаррис биринчи бўлиб жавоб берди ва “имкониятлар иқтисодиёти”ни яратишни режалаштираётганини айтди. У уй-жой нархи муаммосини ҳал қилишга, ёш оилалар ва кичик бизнесга ёрдам беришга ваъда берди. Трампнинг айтишича, демократлар тўрт йил ичида иқтисодиётни йўқ қилган, Ҳаррис эса Байденнинг иқтисодий дастурини шунчаки кўчирган.

    “Дональд Трамп бизни Буюк депрессия давридан бери энг ёмон ишсизлик билан қолдирди. Биз (демократлар) қилган барча иш — Дональд Трамп томонидан яратилган тартибсизликни бартараф этишдир”, деди Ҳаррис.

    “Шармандали” Трамп ва “марксист” Харрис

    Номзодлар бир-бирларини бир неча бор ёлғончиликда айблади. Дебат бошида Ҳаррис томошабинлар Трампдан “ёлғонлар, шикоятлар ва ҳақоратлар тўпламини” эшитишларини айтди.

    Фото: CNN

    Трамп Камала Ҳаррисни “марксистка” деб атаб, унинг фаолиятини отаси, Стенфорд университетининг собиқ иқтисодчиси иши билан боғлашга уринди.

    “Агар у қачондир сайланиб қолса, ҳамма нарсани ўзгартириб юборади. Бу мамлакатимиз учун ҳалокатли бўлади. У марксист, буни ҳамма билади. Унинг отаси иқтисод соҳасидаги марксист профессор, ва у қизини яхши ўқитган”, деди Трамп.

    Харрис собиқ президентга мурожаат қилиб ва унинг гапларини шарҳлаётиб, “шарманда” сўзини бир неча бор ишлатди.

    “Жаҳон етакчилари Дональд Трамп устидан кулишмоқда. Мен ҳарбий раҳбарлар билан суҳбатлашдим, уларнинг баъзилари сиз билан ишлаган ва улар сизга шарманда деб таъриф берди”, деди Ҳаррис.

    “Путин сизни тушликка ейди”

    Реклама танаффусидан сўнг, суҳбат Украинадаги уруш мавзусига ўтди. Трамп уруш тугаши зарурлигини ва бунга эриша олишини таъкидлади. У Россия президенти Владимир Путин ва Украина президенти Владимир Зеленскийни яхши танишини билдирди.

    “Улар мени ҳурмат қилишади, Байденни эса ҳурмат қилишмайди. Нега ҳурмат ҳам қилишсин?”, деди у.

    Харрис бунга жавобан Трампга сайловда у Байден билан эмас, балки у билан беллашаётганини эслатиб ўтди.

    “НАТОдаги иттифоқчиларимиз сиз энди президент эмаслигингиздан жуда миннатдор. Агар Дональд Трамп президент бўлганида, Путин ҳозир Киевда ўтириб, Европанинг қолган қисмига, аввало Польшага кўз тиккан бўларди”, деди у.

    Шунингдек, Ҳаррис Россия президентини “Трампни тушликка еб қўядиган диктатор” деб атади.

    Фото: Getty Images

    Собиқ президент эса Ҳаррисни “тарихдаги энг ёмон вице-президент” деб атади ва у бу лавозимида урушнинг олдини олишга қодир бўлмаганини айтди.

    “Мен бу урушнинг тўхташини, миллионлаб одамлар ўлмаслигини истайман. Биз Украинага Европадан кўра кўпроқ пул бердик. Агар қарасангиз, рақам жуда катта... Европа тўламайди, биз тўлаяпмиз. Байден Европадан пул талаб қилишга журъат эта олмайди. 250 миллиард, кейин 280 миллиард”, деди Трамп.
    “У сайловда ғалаба қозонганидан кейин 24 соат ичида Украинани топширади. Агар бизнинг ёрдамимиз бўлмаганда, Путин аллақачон Киевда ўтирган бўларди. Биз Зеленский ва унинг қўшинларига ёрдам берамиз, акс ҳолда Путин қўшинлари Польшада бўлади”, деди Камала Ҳаррис.

    Номзодлар яна нималарни муҳокама қилди?

    Миграция: Миграция ҳақида гапирар экан, Трамп АҚШда ноқонуний мигрантлар туфайли хавфсизлик билан боғлиқ вазият ёмонлашганини таъкидлади. У бунинг учун айбни Байден — Ҳаррис маъмуриятига тўнкаб, улар мамлакатга “миллионлаб муҳожирлар ва жиноятчиларни” киритганини айтди.

    “Бизда жиноятчиликнинг янги шакли пайдо бўлди, у мигрантлар жинояти деб аталади ва у ҳеч ким ўйламаган миқёсга эга бўлмоқда”, деди Трамп. Унинг фикрича, АҚШга кучли чегара ва мустаҳкам деворлар керак.

    Трампга қарши айбловлар: Калифорниянинг собиқ бош прокурори Ҳаррис, Трампнинг “мигрантлар жиноятлари” ҳақидаги гапига жавобан, унинг жиноий ўтмиши масаласини кўтарди.

    “Бу сўзлар миллий хавфсизликка қарши жиноятлар, иқтисодий жиноятлар ва сайловларга аралашиш учун таъқиб қилинаётган одам томонидан айтилмоқда”, деди у.

    Бунга жавобан собиқ президент ўзига қарши барча ишлар сохта эканини таъкидлади.

    Капитолийга ҳужум: Трамп ўтган сайловларда мағлуб бўлганини тан олишдан бош тортди ва 2021 йил 6 январда Капитолийга ҳужум қилганидан ҳеч нарсадан афсусланмаслигини айтди.

    “Мен деярли 75 миллион овоз олдим, бу ҳар қандай амалдаги президентга қараганда кўпроқ овоз”, деди у. 

    Шунингдек, Вакиллар палатасининг собиқ спикери Ненси Пелосини Капитолийга ҳужум пайтида хавфсизлик билан боғлиқ муаммоларда айблади.

    Исроилнинг ҲАМАС билан уруши: Ҳаррис ушбу масала бўйича олдинги баёнотларининг баъзиларини такрорлади ва Исроил ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга, аммо буни қандай амалга ошириши муҳимлигини айтди.

    “Бу уруш тугаши керак. У зудлик билан тугатилиши керак”, деди у. Трамп агар у президент бўлганида можаро ҳеч қачон бошланмаслигини билдирди.

    Фото: Reuters
    “У (Ҳаррис) Исроилни ёмон кўради. Агар у президент бўлса, мен Исроил икки йилдан кейин йўқ бўлиб кетишига ишонаман”, деди собиқ президент.

    Якуний сўзида Ҳаррис август ойида Демократик партия қурултойида айтган гапларини яна бир бор такрорлади:

    “Биз ортга қайтмаймиз”. У яна барча америкаликлар учун президентлик қилишни мақсад қилганини таъкидлади. Ҳарриснинг унинг ва Трампнинг Америка ҳақидаги тасаввурлари бир-биридан фарқ қилишини билдирди.

    Якуний сўзида Трамп яна Ҳаррисга ташланиб, унинг сиёсий дастури ҳеч қандай аҳамиятга эга эмаслигини ва вице-президентлик лавозимида тўрт йил давомида гўёки ҳеч нарса қилмаганини таъкидлади.

    “Сиз америкаликларнинг ишончига сазовор бўлмаган ғояларга ишонасиз. Биз жиддий инқирозга юз тутган мамлакатмиз. Бутун дунё устимиздан кулмоқда”, деди у.
    • АҚШнинг 78 ёшли собиқ президенти Дональд Трамп июль ойида бўлиб ўтган қурултойда Республикачилар партиясидан расман номзод этиб кўрсатилганди.
    • АҚШнинг амалдаги вице-президенти 59 ёшли Камала Ҳаррис август ойида Жо Байден сайлов пойгасидан чиққанидан кейин Демократик партиядан президентликка номзод бўлди.
    11.09.2024, 09:20   Изоҳ (0)   20320
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Байден ва Трамп ўртасидаги теледебатнинг биринчи раунди бўлиб ўтди

    28.06.2024, 10:20

    АҚШнинг етти президенти ғалабасини башорат қилган тарихчи сайловда ким ютишини айтди

    08.09.2024, 19:35

    “Агар Трамп сайловда ютқазса, АҚШда ҳақиқий сайловлар бошқа бўлмайди” —  Илон Маск

    10.09.2024, 18:35

    ХЖС бош прокурори Нетаньяхуни зудлик билан ҳибсга олишга ордер беришни талаб қилди

    11.09.2024, 08:55

    “Ғазодаги можаронинг иштирокчилари унинг тугашини истамаяпти” — Жосеп Боррель

    10.09.2024, 23:35

    АДЛ араб гуруҳига Исроилнинг БМТдаги иштирокини музлатишни буюрди   

    10.09.2024, 23:05
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 

     

    Тавсия этамиз

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Оъзбекистонда ҳар бешта суд қароридан биттаси ижро этилмагани айтилди

    Ўзбекистон | 2 август, 19:38

    “Гаровга олинганлар озод қилинмаса, Ғазода жанглар тинмайди” — Исроил бош қўмондони

    Дунё | 2 август, 19:20

    “Манчестер Сити” футболчиси “Галатасарой”га ўтадиган бўлди

    Спорт | 2 август, 18:55

    Жеймс Кемерон “Аватар” фильми асосида анимацион сериал суратга олади

    Кино | 2 август, 18:50

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    Дунё | 2 август, 18:35

    Ўзбекистон фуқаролари қайси давлатларга визасиз кира олиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 август, 18:02

    Индонезияда Левотоби Лаки Лаки вулқони отилди (видео)

    Дунё | 2 август, 17:55

    Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси учун курашда етакчига айланиб олди

    Спорт | 2 август, 17:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.