• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Байден ва Трамп ўртасидаги теледебатнинг биринчи раунди бўлиб ўтди

    АҚШда 27 июнь куни президент Жо Байден ва собиқ давлат раҳбари Дональд Трамп ўртасидаги илк теледебат бўлиб ўтди. Сиёсатчилар Жоржия штатининг Атланта шаҳридаги CNN студиясида нутқ сўзлади.

    Фото: Getty Images

     

    Дебат иштирокчиларига 90 дақиқа вақт берилди. Байден ва Трамп навбатма-навбат сўзлашди, бири гапираётганда, иккинчисининг микрофони ўчирилди. Қура натижаларига асосан Байден биринчи бўлиб нутқ сўзлади. Бу АҚШ тарихида собиқ ва амалдаги президент ўртасидаги биринчи дебатдир.

    АҚШ иқтисодиётидаги вазият

    Теледуэл АҚШ иқтисодиётидаги вазиятни муҳокама қилиш билан бошланди. Трамп ва Байден инфляция, иш ўринлари ва солиқ сиёсати бўйича фикр алмашди. Оқ уй раҳбари иқтисодий муваффақияти ҳисоблаган омилларни санаб ўтди ва “ҳали қилиниши керак бўлган ишлар кўп”лигини айтди.

    “Инфляция Қўшма Штатларни ўлдирмоқда”, — деди Трамп.

    CNN хабарига кўра, май ойида истеъмол нархлари 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 3,3 фоизга ошди, инфляция эса 9,1 фоизга етди.

    Путиннинг Украинага қўйган талаблари

    Иммиграция ва абортни тақиқлаш бўйича фикр алмашгандан сўнг, рақиблар модераторлар ташаббуси билан ташқи сиёсат кун тартибига ўтди.

    Дастлаб Украинадаги уруш муҳокама қилинди. Дебат иштирокчиларидан Россия президенти Владимир Путин томонидан илгари сурилган ўт очишни тўхтатиш шартларини мақбул деб ҳисоблайсизми, деб сўралди.

    Трамп Байденни Украинадаги урушда айблаб, “агар бизда етакчи бўлганида, кенг кўламли босқин ҳеч қачон содир бўлмасди”, деди. 

    “Бу ҳеч қачон бошланмаслиги керак бўлган уруш. Байден даврида Киевга 200 миллиард доллар ёки ундан кўпроқ маблағ ажратилди. Бу катта сумма”, — деди у. 

    Шунингдек, собиқ давлат раҳбари Россия президентининг талабларини қабул қилиб бўлмаслигини айтди.

    Президент Байден эса Путинни “ҳарбий жиноятчи” деб атади. “Унга бутун Украина керак”, — деди у ва Россия президенти бу билан тўхтаб қолмаслигини айтди.

    “Сизнингча, Польша билан нима бўлади?”, — деди Байден ва уруш НАТО мамлакатларига тарқалиши мумкинлигидан хавотир билдирди.

    Ғазо секторидаги вазият бўйича мунозара

    Кейинчалик сиёсатчилар Ғазо секторидаги вазиятга ўтди. Байденнинг таъкидлашича, исроиллик гаровга олинганларни фаластинлик маҳбусларга алмашиш ва узоқ муддатли “қўшимча шартлар билан ўт очишни тўхтатиш” режаси муҳокама қилинмоқда. “Уруш давом этишини фақат ҲАМАС истайди”, деди Америка раҳбари.

    Трампдан Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги урушни тўхтатиш учун мустақил Фаластин давлатини яратишни қўллаб-қувватлаш борасидаги фикри сўралди.

    “Биз кўришимиз керак”, — деб жавоб берди Трамп ва кейин Европа давлатлари билан савдо битимларини муҳокама қилишга ўтди.
    • 81 ёшли демократ (Байден) ва 78 ёшли республикачи (Трамп) ўртасидаги теледуэл икки реклама танаффус билан 90 дақиқа давом этди. Бу президентлик дебатларининг стандарт узунлиги.
    • Америка тарихидаги биринчи дебат 1858 йилда республикачи Авраам Линкольн ва демократ Стивен Дуглас ўртасида Сенатдаги ўрин учун бўлиб ўтган. Сиёсатчилар Иллинойс штатида жами еттита учрашув ўтказган. Ўшанда уларга гапириш учун бир соат ва жавоб бериш учун яна ярим соат вақт берилган.
    28.06.2024, 10:20   Изоҳ (0)   9758
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дональд Трамп Жо Байден маъмуриятини “фашистик режим” деб атади

    19.06.2024, 19:40

    Трамп Жо Байден мунтазам равишда Украина мавзусида нотўғри баёнотлар беришини айтиб ўтди

    21.06.2024, 19:00

    Аксарият америкаликлар на Трамп, на Байден президент бўлишини хоҳлашади — NYT

    27.06.2024, 17:46

    Эрон президентлиги учун тўрт номзод курашмоқда

    28.06.2024, 10:16

    “Ҳизбуллоҳ” Исроил шимолига 40 та ракета учирди (видео)

    28.06.2024, 09:23

    Зеленский: “Украина катта йўқотишлар туфайли урушни чўзмоқчи эмас”

    27.06.2024, 22:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Фаластин расмийларига мамлакатга киришни тақиқлади 

    Дунё | 1 август, 13:47

    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи

    Реклама | 1 август, 13:33

    Ямал 10-рақамни олгани ҳақида фикр билдирди

    Спорт | 1 август, 13:44

    Ҳукумат Чорвоқдаги Sea Breeze олдига бир қанча шартлар қўйди

    Ўзбекистон | 1 август, 13:27

    Ўзбекистон коррупцияга қарши курашга оид халқаро шартномага қўшилди

    Ўзбекистон | 1 август, 12:55

    Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат 32 даражагача тушади

    Ўзбекистон | 1 август, 12:45

    ЖЧ—2026 олдидан АҚШ Бразилия фуқаролари учун виза беришни чеклайди

    Дунё | 1 август, 12:38
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.