Араб давлатлари лигаси (АДЛ) ТИВ раҳбарлари БМТдаги лига гуруҳига Исроилнинг ташкилот Бош ассамблеясидаги иштирокини музлатиш чораларини кўришни буюрди.
10 сентябрь куни Қоҳирада АДЛ ТИВ раҳбарларининг учрашуви бўлиб ўтди, унда Туркия ташқи ишлар вазири Хоқон Фидан, Европа Иттифоқи дипломатияси раҳбари Жосеп Боррел ва БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлиги раҳбари Филипп Лаззарини ҳам иштирок этган.
“Араб лигаси ташқи ишлар вазирлари бугун БМТдаги араб гуруҳига Исроилнинг БМТ Бош ассамблеясидаги иштирокини музлатиш чораларини кўришга кўрсатма беришга қарор қилди”, дейди Фаластиннинг АДЛдаги вакили Муҳаннад ал-Ақлук.
Аввалроқ БМТ Яқин Шарқдаги вазиятни юмшатиш учун фаол ҳаракат қилаётганини маълум қилганди.
“Биз барча томонларни вазмин бўлишга чақирамиз. Ҳозир вазият кутилмаган тарзда назоратдан чиқиб кетиши мумкин бўлган ҳолатдамиз. Биз бундан қочишни истаймиз ва бу борада ишлаяпмиз”, деган эди ташкилот вакили Фархон Ҳақ.
Изоҳ (0)