Беларусь Хавфсизлик кенгаши давлат котиби Александр Волфович мамлакат чегараси яқинида Польша 17 минг нафаргача қуролли кучлар гуруҳини жойлаштирганини айтди.
Польшада чегарани кучайтириш баҳонаси билан ъХавфсиз Подлясеъ операцияси доирасида 17 минг кишигача бўлган гуруҳ жойлаштирилган, шундан 8 минг нафари бевосита чегараларимиз ёнида турибди, деди у.
Волфовичнинг айтишича, Польша Литва, Латвия ва Эстония билан биргаликда гўёки Беларусь билан чегарадаги вазиятни кескинлаштириш сиёсатини давом эттирмоқда. У ҳозирги пайтда Польшада танклар ва жанговар машиналар сони кўпайганини айтди.
Аввалроқ Волфович Беларусь жанубидаги давлат чегарасини қўриқлаш ва мудофаа қилиш кучайтирилгани, қўшинлар тўсатдан ҳужум эҳтимолининг олдини олиш учун мудофаани мустаҳкамлаётганини айтганди. Бундан ташқари у Беларусь чегараси яқинида Украина тахминан 14 минг аскардан иборат ҳарбий тўплаганини билдирган. Бунга жавобан Беларусь ҳукумати Мозир ва Гомел йўналишларини кучайтиришга қарор қилган.
Украина Ташқи ишлар вазирлиги эса Беларусь ҳарбий машқлар ниқоби остида чегара яқинида кўп сонли шахсий таркиб ва ҳарбий техника тўплаганини маълум қилган. Чегара бузилган тақдирда Украина “ўзини ҳимоя қилиш чоралари”ни кўриши, Беларусь қўшинларининг тўпланиши эса “Украина Қуролли кучлари учун қонуний нишон”га айланиши ҳақида вазирлик огоҳлантирган.
Изоҳ (0)