Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги савдо дўконидан Ўзбекистон акциз маркаси билан елимланмаган алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, туманда фаолият юритувчи “Н.Г.” МЧЖ савдо дўкони сотувчиси Р.Қ. харидорга Ўзбекистон акциз маркаси билан елимланмаган 2 дона виски ва 2 қути тамаки маҳсулотини жами 2,9 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, ушбу савдо дўконидан хорижда ишлаб чиқарилган турли номдаги умумий баҳоси 125,4 млн сўмлик алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)