Оҳангарон шаҳри ва Наманган туманида электр энергияси тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги департаменти.
Унга кўра, департаментнинг Оҳангарон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро Ф.Ж. “Бирлик” МФЙ ҳудудидаги хонадонда қоғоз ҳамда пластмасса буюмларини сотиш фаолияти билан шуғулланиб келиб, электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, жами 290,2 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Шу каби, департаментнинг Наманган туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ибрат” МФЙ ҳудудидаги нотурар қурилиш объектида фуқаролар Д.А. ва А.А. электр тармоғига тижорат мақсадида ўзбошимчалик билан уланиб, компьютер хизмати кўрсатиш фаолиятини йўлга қўйиб, жами 138,3 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)