Фарғона вилоятида фуқаро хонадонида 96 та дайди ит сақлаб келмоқда. Бу ҳақда вилоят Экология бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Фарғона вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ходимлари итлар вақтинча сақланаётган ушбу хонадонда бўлиб, ҳайвонларнинг саломатлиги, уларга яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Айни пайтда мазкур хонадонда 96 та дайди ит сақланади. Уларга эса бир кунда 25 килограммгача гўшт ва бошқа турдаги егуликлар бериб борилмоқда.

“Бундан ташқари, бу ердаги барча итлар махсус ветеринар кўригидан ўтказилиб турилади, мақсад касалликлар ва итларни кўпайиб кетишининг олдини олиб бориш”, дейди хонадон эгаси.

Изоҳ (0)