• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сайловлардаги бюллетенлар мутлақо янги шаклда тасдиқланди

    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловида фойдаланиладиган сайлов бюллетенларининг шакли, матни ва тавсифи тасдиқланди. Бу ҳақда Марказий сайлов комиссисининг (МСК) навбатдаги мажлисида маълум қилинди.

    Қайд этилишича, бу йилги сайловлардаги бюллетенлар мутлақо янги шаклда тасдиқланиб, сайлов бюллетенларининг ихчамлиги бюллетенни чоп этиш харажатларини камида 3 миллиард сўмгача иқтисод қилиш имконини беради.

    Шунингдек, сайлов бюллетенига бир мандатли сайлов округлари бўйича Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми сайлов участкасида овозларни санаб чиқиш натижалари ҳамда сайлов округи бўйича сайлов натижаларини аниқлаш тўғрисидаги баённомаларга лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси тартибида киритилади.

    Шу билан бирга, ҳар бир сайлов тури учун бюллетенларнинг ранги ҳам турлича, яъни, Қонунчилик палатасининг бир мандатли сайлов округи бўйича сайлов бюллетени оч кўк рангда, ягона сайлов округи бўйича сайлов бюллетени оч яшил рангда, халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгаши сайлови бўйича сайлов бюллетени оч сариқ рангда, халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгаши сайлови бўйича сайлов бюллетени оч кулранг рангда қилиб белгиланди. Шунга мувофиқ, овозларни санаб чиқиш натижаларини аниқлаш тўғрисидаги баённомалар ҳам сайлов бюллетенлари рангига мутаносиб равишда чоп этилиши қайд этилди.

    Юқоридаги тартибда сайлов участкасида овоз бериш натижаларини ҳисоблаш алгоритми хронометраж қилинганда, участка сайлов комиссиясининг иш ҳажми ва натижаларни аниқлаш учун сарфланадиган вақт қисқарганлиги кузатилди.

    Жумладан, аввалги сайловларда овоз бериш натижаларини ҳисоблаш учун участка сайлов комиссиялари ўртача 4 соат вақт сарфлаган бўлса, янги шаклдаги сайлов бюллетенлари жорий этилиши ушбу вақтни камида 1 соатгача қисқартириши, бутун республика бўйича эса, комиссияларнинг камида 11 минг соатгача вақтини тежалиши имконини беради.

    Шу билан бирга, сайлов бюллетенларининг ихчам ҳажми ва турли рангларда чоп этилиши сайловчилар учун ҳам қулайлик яратиб, бюллетенларни бир-биридан ажратиб олишни енгиллаштиради ва уларни тўлдириш жараёнларини янада осонлаштиради.

    Сайлов бюллетенига ягона сайлов округи бўйича Қонунчилик палатаси депутатлари сайловида иштирок этаётган сиёсий партияларнинг номи ва рамзий белгиси, сайлов участкасида овозларни санаб чиқиш натижалари ҳамда ҳудуд бўйича сайлов натижаларини аниқлаш тўғрисидаги баённомаларга уларнинг сайловда иштирок этиши учун ижозат берилган навбатига мувофиқ кетма-кетликда киритилиши белгиланди, жумладан:

    • биринчи, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси;
    • иккинчи, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси;
    • учинчи, Ўзбекистон Экологик партияси;
    • тўртинчи, Ўзбекистон Халқ демократик партияси;
    • бешинчи, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси.

    Бундан ташқари, Марказий сайлов комиссиясининг қарори билан маҳаллий Кенгашлар сайловига доир сайлов бюллетенларининг шакли ва матни намунаси ҳам тасдиқланди.

    05.09.2024, 18:00   Изоҳ (0)   2732
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ветеринария қўмитаси эълон қилган 370 млн сўмлик видеоролик тендерини яшашга яроқсиз жойларни ижарага бериш билан шуғулланадиган МЧЖ ютиб олди

    05.09.2024, 17:49

    Самарқандда Lacetti уриб юборган мотоциклдаги ота ва унинг 13 яшар қизи ҳалок бўлди

    05.09.2024, 17:18

    “Миллий тикланиш” демократик партиясининг  сайловолди дастуридаги муҳим ташаббуслар эълон қилинди

    05.09.2024, 17:15

    Танзила Норбоева АҚШ элчиси билан Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишини муҳокама қилди

    05.09.2024, 17:10

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош қилинди

    05.09.2024, 16:48

    Шароф Рашидовнинг ўғли вафот этди

    05.09.2024, 16:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда валюта тушумини сотишдан бўйин товлаганлик учун жарима бекор қилиниши мумкин

    Ўзбекистон | 29 июн, 10:00

    Ўзбекистон товарлари учун Покистон портида махсус омбор ташкил этилиши мумкин

    Ўзбекистон | 29 июн, 09:00

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Челси” “Бенфика”ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди (видео)

    Спорт | 29 июн, 08:35

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.