Ўзбекистонда айрим қишлоқ хўжалиги корхоналари қўллаб-қувватланади, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги ахборот хизмати.
Унга кўра, “Қишлоқ хўжалиги корхоналарини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди. Қарорга асосан шаҳарлар ва шаҳарчаларнинг маъмурий чегараларида жойлашган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкалари учун икки баравар миқдорида ер солиғини ҳисоблаш тартиби бекор қилинади.
Шунингдек, ушбу ер участкалари учун ер солиғини амалдаги қонунчиликдан келиб чиқиб ҳисоблаш тартиби ўрнатилади.
Ўзбекистонда 2024 йил 1 сентябрдан фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда бошқа маҳсулот етиштирувчиларга шоли етиштириш ва харид қилиш харажатларини молиялаштириш учун президент қарорида белгиланган шартларда имтиёзли кредитлар ажратилади. Қарорга кўра, 2025—2026 йилларда шоли экиш учун харид қилинган ва ишлаб чиқарилганига бир йилдан ошмаган янги уруғ сеялкалари ҳамда кўчатлаб экиш ускуналари қийматининг 20 фоизи давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш орқали қоплаб берилади.
Изоҳ (0)