Европа Иттифоқининг қишлоқ хўжалиги бўйича комиссари Януш Войцеховский 5—6 сентябрь кунлари Ўзбекистонга ташриф буюради.
Комиссар Войцеховский ташрифи давомида “Денгизга чиқиш йўллари бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар: озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланиш мақсадлари” мавзусидаги халқаро форумни очилиш маросимида нутқ сўзлайди. У бундай мамлакатларнинг қишлоқ хўжалигини бошқариш усуллари ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш бўйича Европа Иттифоқининг саъй-ҳаракатлари ҳақида маълумот беради.
Комиссар ҳукумат вакиллари, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов билан икки томонлама учрашувлар ўтказади. Унда қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, савдо-сотиқ истиқболлари ва барқарор қишлоқ хўжалигини илгари суриш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.
“Ўзаро манфаатларни акс эттирувчи соҳаларга алоҳида эътибор қаратилади, бу ҳам Европа Иттифоқи ҳамда Ўзбекистон ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳаси ва бошқа масалалар бўйича муносабатларни чуқурлаштириш имконини беради”, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)