Мадриднинг “Реал” клуби Килиан Мбаппенинг голсиз сериясидан хавотирда эмас.
Француз янги жамоасига ўтганидан сўнг 4 та ўйинда майдонга тушди ва УЕФА Суперкубогидан ўрин олган “Аталанта”га қарши ўйинда гол уришга муваффақ бўлди. Ла Лигада ҳали голли вазиятларда иштирок этмади.
AS нашрининг хабарига кўра, “Реал” голсиз серияга қарамасдан Килианга тўлиқ ишонади.
Мадри клуби Мбаппени топ-футболчи деб ҳисоблайди ва лойиҳанинг муҳим қисми деб билади.
Маълумот учун, Франциялик футболчи июнь ойида “Реал Мадрид” клуби билан 5 йиллик шартнома имзолаганди. 16 июль куни эса Мбаппенинг таништирув маросими бўлиб ўтганди.
Изоҳ (0)