“ПСЖ” Килиан Мбаппе олдидаги қарзи туфайли Европа мусобақаларидан четлатилиши мумкин.
RMC Sport нашрининг хабарига кўра, ёзда “ПСЖ”дан “Реал”га ўтган ҳужумчи Париж клубидан 55 миллион евро талаб қилмоқда — бу футболчининг охирги 3 ойлик маоши бўлган 36 миллион ҳам киради.
Мбаппе Профессионал футбол лигаси (LFP) юридик комиссиясига мурожаат йўллаган. Шунингдек, Франция футбол федерацияси воситачилигида УЕФАга шикоят қилган.
Агар “ПСЖ”га қўйилган айбловлар асосли деб топилса, клубга жазо чоралари қўлланиши мумкин, жумладан, трансфер тақиқи ва УЕФАнинг Еврокубок турнирларида иштирок этиш учун лицензиясини бекор қилиш.
Изоҳ (0)