2024 йилнинг январь июнида автомобиль транспортида йўловчи айланмасининг умумий ҳажмида кичик тадбиркорлик субъектларининг улуши 94,8% ни ташкил этган. Бу ҳақида Статистика агентлиги хабар қилди.
Бу кўрсаткич 2023- йилнинг тегишли даврига нисбатан солиштирилганда 3,4% га ўсган.
Аввалроқ Статистика агентлиги 2024 йилнинг 6 ойида Ўзбекистон ҳудудидан қарийб 6 млн тонна транзит юклари ташилгани маълум қилганди.
Транзит юкларнинг 4,1 млн тоннаси темирйўл транспорти орқали (жами юк ҳажмига нисбатан 77,9%) ташилган.
Яна 1,2 млн тонна юк (жамига нисбатан 22,1%) автомобиль транспорти орқали ташилган.
Изоҳ (0)