2024 йилнинг январь—июнь ойларида Ўзбекистон ҳудудидан ташилган (автомобиль ва темирйўл транспортларида) транзит юкларнинг ҳажми 5,3 млн тоннани ташкил этган. Бу ҳақида Статистика агентлиги хабар берди.
Транзит юкларнинг 4,1 млн тоннаси темирйўл транспорти орқали (жами юк ҳажмига нисбатан 77,9%) ташилган.
Яна 1,2 млн тонна юк (жамига нисбатан 22,1%) автомобиль транспорти орқали ташилган.
Аввалроқ Статистика агентлиги 2024 йилнинг январь июнида кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган маҳсулот (ишлар ва хизматлар) импорти ҳажми 8 384,6 млн АҚШ долларини ёки умумий экспорт ҳажмининг 44,5 фоизини ташкил этганини хабар қилганди.
Ҳудудлар бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган маҳсулотлар (ишлар ва хизматлар) импортининг жами импортга нисбатан энг юқори улуши Сурхондарёда (87,7%) экани маълум қилинган.
Изоҳ (0)