Парижда бўлиб ўтаётган Паралимпия баҳсларида пара таэквондо баҳсларига старт берилди.
![](/static/2024/08/29/Screenshot 2024-08-29 180551-xYWveOmT.png)
Пара таэквондо бўйича аёллар ўртасида -47 кг вазн тоифасида баҳсларда қатнашаётган ўзбекистонлик Зиёдахон Исоқова чорак финал жангини ўтказди. Зиёдахон нейтрал мақомда қатнашаётган спортчи Закия Худададига қарши баҳсда 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди.
Энди у ярим финалда таиландлик Кҳвансуда Пҳуангкитчага қарши мусобақага киришади.
Маълумот учун, Зиёдахон Исоқова иштирокидаги жанг Тошкент вақти билан соат 21:37 да бошланади.
Изоҳ (0)