• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Афгонистон

    Афғонистонда кўпхотинлилик нега одатга айланган?

    “Толибон” етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода 2022 йил афғонларга кўпхотинлиликдан сақланишни тавсия қилувчи фармонни имзоланганига қарамай, мамлакатда бу амалиёт жуда кенг тарқалган. “Дарё”нинг Афғонистондаги мухбири бу борада бир нечта хотини бор эркаклар билан суҳбатлашди.

    Фото: Getty Images

    Аммо суҳбатдошларнинг аксарияти видео ва суратларини оммага эълон қилинишини истамаган, улар турли сабабларга кўра ўзининг кўпхотинли экани ҳақидаги ҳикоялари билан бўлишган.

    Мозори Шарифда яшовчи 26 ёшли Насруллоҳ икки марта уйланган ва биринчи хотинидан икки қизи бор, бироқ оилавий муаммолар туфайли яна уйланишга қарор қилган. Насруллоҳнинг сўзларига кўра, унинг биринчи рафиқаси “ёмон хулқлилиги” сабабли у билан яшаш қийин кечган.

    “Икки қизим бор, агар шарт бўлмаса, уйланмасдим, бундан бошқа иложим йўқ, чунки ёшман, яшашим керак”, деган у “Дарё” мухбири билан суҳбатда.

    Эркак оилавий муаммосида қайнонасини айблаб, у қизига “маъносиз гаплар ўргатгани”ни даъво қилган. Насруллоҳ биринчи рафиқасига ўзгариш учун яна бир йил беришини, агар унинг хатти-ҳаракатида ўзгариш бўлмаса, ажрашишини билдирган.

    Мозори Шарифда истиқомат қилувчи Ҳабибулла ҳам ўз ҳикояси билан бўлишиб, биринчи хотинидан фарзанд кўрмаганини, қарийб 20 йил фарзандли бўлишни кутганини айтган. Шу сабабли иккинчи хотин олиш қарорига келганини таъкидлаган. Унинг сўзларига кўра, ўзидан 20 ёш кичик иккинчи рафиқасидан 10 нафар фарзанди бор ва бу қароридан мамнун.

    “Дарё” мухбири ундан хотинлари ўртасидаги адолат ҳақида сўраганида, у кулиб, иккала хотини ўртасида ҳам таъминланганини айтган.

    “Ҳеч қандай муаммо йўқ, пул бўлса, барча муаммолар ҳал қилинади”, дейди у.

    Балх вилоятининг Деҳдоди туманида яшовчи Бисмиллоҳ ҳам икки аёлга уйланган. У бунинг сабабини қуйидагича изоҳламоқда:

    “Биринчи хотинимдан фарзанд кўрмаганим учун иккинчи марта уйланишга мажбур бўлдим, фарзандли бўлиш умидида деярли 15 йил ўтказдик, бир нечта шифокорларга бордик ва ҳар доим натижа салбий эди, ҳатто қариндошларимиздан бир қизни ҳам асраб олдик. Ниҳоят, иккинчи марта уйланишга қарор қилдим ва иккинчи хотиним мендан 15 ёш кичик. Қизиғи шундаки, иккинчи марта уйланганимда иккала хотинимдан ҳам фарзандли бўлганман”, деди у.

    Бисмиллоҳга кўра, Афғонистонда кимлардир иштиёқ ва бой бўлгани учун, баъзилари эса зарурат ва фарзанд кўриш учун иккинчи хотин олади.

    Шунингдек, бир қатор юқори мартабали “Толибон” қўмондонлари ҳам иккинчи хотин олиш жараёнидан четда қолишмайди. Афғонистонни эгаллаб олгандан сўнг, “Толибон” мамлакатнинг сиёсий ва ижтимоий қудратини бошқараётган ягона кучга айланди. Уларнинг бир қатор саркардалари аёллар ва қизларни никоҳга танлаб олган ва бу масала аллақачон оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган.

    Илгари бир ёки икки хотини бўлган қўмондонлар энди учинчи ва тўртинчисига уйланишга ҳаракат қилмоқда. Афғонистонда кўпхотинлиликнинг аниқ статистикаси йўқ, бироқ одат ва маданиятга кўра, кўп эркаклар, асосан қишлоқ жойлардан, икки ёки ундан ортиқ аёлга уйланади.

    Баъзилар буни иқтисодий-ижтимоий муаммолар, оилавий низолар ҳамда зўравонликнинг сабаби ва охир-оқибат жамият бундан азият чекади, деб ҳисоблайди.
    29.08.2024, 16:25   Изоҳ (0)   16468
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Афғонистонда эркак ҳомиладор аёлини отиб ўлдирди 

    15.03.2023, 21:34

    Афғонистонда ҳижобга риоя қилмаган ҳомиладор аёлни ўғли пичоқлади 

    13.06.2023, 20:03

    Афғонистонлик ўсмир қизлар орасида ўз жонига қасд қилиш фикри кўпайган — БМТ

    16.06.2023, 20:01

    23 минг долларлик тўй: “Толибон”нинг 60 ёшли губернатори 18 ёшли қизга уйланди

    02.07.2023, 20:58

    Афғонистонда эркак хотинини отиб ўлдирди 

    22.01.2024, 23:40

    Афғонистонда номаҳрам аёлга қўл тегизган эркак қамчиланди 

    03.04.2024, 21:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.