Афғонистоннинг Ҳирот вилоятида ҳомиладор аёл ўғли томонидан пичоқлаб ўлдирилди. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily хабар берди.
Маълум қилинишича, аёл дўконга харид қилиш учун чиққан, “Толибон” ҳаракати вакиллари уни ҳижобга риоя қилмаганликда айблаган. Шундан сўнг, улар аёлни уйининг эшиги олдига келиб, эри ва ўғлини чақириб, аёл ҳижобга риоя қилмаганини айтган.
“Толибон” расмийларининг музокараларидан сўнг аёлнинг ўғли уни 75 ёшли эрининг кўз ўнгида пичоқлаб ўлдирган.
Манбаларга кўра, аёл 26 ёшларда бўлган ва қорнида тўққиз ойлик чақалоғи билан ўгай ўғли томонидан шафқатсизларча пичоқланган. Ҳолат юзасидан аёлнинг эри “Толибон” томонидан ҳибсга олинган, бироқ унинг ўғли қочиб кетган.
Изоҳ (0)