Футбол бўйича Испания Ла Лигасининг 3-турида “Барселона” 27 август, сешанба куни “Райо Вальекано”га қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 9-дақиқасида Мадрид клуби футболчиси Лопес ҳисобни очди. Биринчи бўлим “Райо”нинг устунлиги билан якунланди.
Иккинчи бўлимда каталонияликлар ўзига келиб олди ва ҳужумлар уюштира бошлади. 60-дақиқага келиб, Педри мувозанатни тиклади. 82-дақиқада эса “кўк-анорранглилар” сафида дебютини ўтказган Дани Олмо жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Қолган дақиқаларда дарвозалар дахлсиз қолди ва “Барселона” 2:1 ҳисобида иродали ғалабани расмийлаштирди.
Ла Лига
2-тур
27 август, сешанба
“Райо Вальекано” — “Барселона” 1:2
Голлар: 1:0 – 9 Унаи Лопес, 1:1 – 60 Педри, 1:2 – 82 Олмо.
“Райо Вальекано”: Карденас, Эспино, Мумин, Лежен, Балиу, Гарсия (Эмбарба, 56), Оскар Валентин (Чаваррия, 68), Унаи Лопес (Сисс, 56), Де Фрутос (Гумбау, 64), Паласон, Камело (Нтека, 64).
“Барселона”: тер Стеген, Мартин (Балде, 65), Мартинес, Кубарси, Кунде, Педри (Лопес, 90+1), Бернал, Ферран Торрес (Олмо, 46), Рафинья, Ямал, Левандовски.
Огоҳлантиришлар: Паласон (45+2), Мумин (71), Сисс (88).
Изоҳ (0)