Федерико Кьеза “Барселона”га ўтмайди.
Marca нашрининг хабар беришича, каталонияликлар “Ювентус” футболчисини трансфер ойнаси якунига қадар ўз сафига қўшиб олиш имкониятларини кўриб чиққан, бироқ бир қанча сабабларга кўра ҳозирда ушбу трансферни амалга оширишнинг иложи йўқ. Уларнинг энг дастлабкиси — молиявий фейр-плей.
“Кўк-анорранглилар” янги ўйинчиларни сотиб олган тақдирда ҳам уларнинг маошини тўлай олмайди. Кьезанинг трансфери унинг маошини ҳисобламаганда тахминан 12 миллион еврога тушади. “Барселона” эса ҳозир ушбу харажатларни кўтара олмайди.
Ундан ташқари “Барселона”нинг ҳужум чизиғида Федерикосиз ҳам етарлича футболчилар мавжуд. Шу сабабли ушбу трансфердан воз кечилган.
Изоҳ (0)