Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Нукус халқаро аэропортига нисбатан иш қўзғатди.
Маълум қилинишича, “Нукус халқаро аэропорти” МЧЖ томонидан амалга оширилган танлов савдоларида қонун талабларига риоя қилинмагани юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилган.
Ўрганишлар натижасида мазкур МЧЖ Давлат харидлари портали орқали амалга оширган 120 миллион сўмлик танлов савдоларини ўтказишда “Давлат харидлари” ва “Рақобат тўғрисида”ги қонунлари талабларига риоя қилмагани аниқланди.
Юқоридагиларга кўра, қўмита махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли низом талабларини бузиш аломатлари билан “Нукус халқаро аэропорти” МЧЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан тегишли таъсир чораси қўлланилди.
Изоҳ (0)