• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Келгуси уч йилда камбағаллик даражасини 7 фоизгача пасайтиришни мақсад қилганмиз” — Шавкат Мирзиёев

    Шавкат Мирзиёев “Кўп ўлчовли камбағаллик бўйича глобал мулоқот” халқаро конференцияси иштирокчиларига табрик йўллади.

    Президент жорий йилда мазкур нуфузли тадбирга Ўзбекистоннинг мезбон сифатида танлангани мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг халқаро эътирофи бўлганини таъкидлади.

    Фото: “пресидент.уз”

    Шунингдек, сўнгги беш йилда илғор хорижий ёндашувлар ҳамда мамлакатимизнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиқиб, энг қуйи бўғин – маҳалла даражасига тушган ҳолда камбағалликка қарши курашиш борасида муваффақиятли тажриба яратилгани эътироф этди.

    “Энг аввало, аҳоли даромадларини оширишда фуқароларнинг касб-ҳунар эгаллаши ва ўз бизнесини бошлашига кўмаклашишни устувор вазифа этиб белгиладик.

    Ҳокимнинг маҳалладаги ёрдамчилари институти бу борада аҳолига ҳар томонлама кўмак бермоқда. Биргина жорий йилнинг ўзида 250 минг ишсиз фуқароларни касбларга ўқитиш, 2 миллион аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш юзасидан катта ҳажмдаги ишлар олиб борилмоқда.

    Иккинчидан, Янги Ўзбекистонда ҳар бир фуқаронинг яшаш шароитини яхшилаш, таълим ва тиббий хизматлар кўлами ва сифатини ошириш инсон қадрини улуғлашга қаратилган ислоҳотларимизнинг асосий йўналиши бўлиб келмоқда.

    2024 йилнинг ўзида боғча ва мактаблар барпо қилиш, тиббий хизматни кенгайтириш, маҳаллаларда ичимлик суви, электр энергияси, йўл инфратузилмасини яхшилаш учун бюджетдан 31,5 триллион сўм ажратилди. Энг муҳими, ушбу лойиҳаларни амалга оширишда “Ташаббусли бюджет” тизими орқали маҳаллаларнинг иштироки кенгайиб бормоқда.

    Учинчидан, ижтимоий ҳимоя тизимини кучайтириб, давлат кўмагига муҳтож оилаларга сифатли хизматлар кўрсатиш кўламини кескин оширдик. Шу мақсадда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ташкил этилди, туманларда “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари фаолияти йўлга қўйилди.

    Натижада 2 миллион 300 мингдан зиёд муҳтож оилалар, хотин-қизлар, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар кафолатланган ижтимоий ҳимоя билан қамраб олинди. Бу – 2017 йилга нисбатан 4 баробар кўп, демакдир.

    Шу ўринда бир масалага эътиборингизни қаратмоқчиман: муҳтож оилаларда туғилган болаларнинг салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш бўйича барча имкониятларни яратиб бериш давлатимиз сиёсатида муҳим ўрин эгаллаган”, деди президент.

    Ижтимоий келиб чиқишидан қатъи назар, юртимиздаги барча болаларнинг ҳар томонлама етук инсон бўлиб камол топишига устувор аҳамият қаратмоқдамиз. Хусусан, кейинги йилларда болаларнинг мактабгача таълим билан қамров даражаси 27 фоиздан 74 фоизга оширилди. Болалар ўртасидаги камбағаллик даражаси охирги уч йилда 22 фоиздан 14 фоизга пасайди.

    Бундан ташқари, ёшларни юқори даромадли ва замонавий касбларга ўқитиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Масалан, “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси амалга оширилди, ҳар бир туманда IT марказлар фаолияти йўлга қўйилди.

    “Умуман, сўнгги уч йилда мамлакатимизда кўмакка муҳтож 3 миллион аҳолининг турмуш шароитини яхшилаб, камбағаллик даражасини 17 фоиздан 11 фоизга туширишга эришдик”, дея қўшимча қилди президент.

    Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев республикамизда эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича кенг қамровли сиёсатни изчил давом эттириб, келгуси уч йилда камбағаллик даражасини 7 фоизгача пасайтириш мақсад қилинганини таъкидлади.

    “Бундай юксак марраларга эришишда Ўзбекистон халқаро ташкилотлар ва хорижий мамлакатлар билан ўзаро тажриба алмашиш, биргаликда турли дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш орқали яқин ҳамкорликни изчил давом эттиришдан манфаатдор.

    Кўп ўлчовли камбағаллик бўйича ўзаро мулоқот ана шундай эзгу мақсадларга хизмат қилади, унинг якунида ишлаб чиқиладиган амалий таклиф ва тавсиялар жаҳон миқёсида камбағалликни камайтиришда янги қадам бўлади, деб умид қиламан.

    Фурсатдан фойдаланиб, конференция фаолиятига, унинг барча иштирокчиларига муваффақият тилайман”, деди Шавкат Мирзиёев.

    27.08.2024, 20:42   Изоҳ (0)   6113
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Президентнинг “Буюк аждодлар мероси – Учинчи Ренессанс асоси” мавзусидаги VIII халқаро конгресс иштирокчиларига табриги эълон қилинди 

    24.08.2024, 14:43

    Президент фуқаролик жамияти институтларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган фармонни имзолади

    26.08.2024, 17:25

    Шавкат Мирзиёев биринчи президент Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилди

    26.08.2024, 19:19

    Тошкент метрополитенининг “Ўзгариш” бекатида ёнғин чиқди 

    27.08.2024, 20:28

    Сўнгги икки ойда 11 млрд сўмлик давлат харидлари қонунчиликка зид тарзда ўтказилишининг олди олинди

    27.08.2024, 19:59

    Ўзбекистонда АКТ хизматларининг иқтисодиётдаги улуши қанчага ортгани маълум қилинди 

    27.08.2024, 19:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.