Павел Дуров Telegram’да кибер ва молиявий жиноятлар масалаларида ҳамкорлик қилишдан бош тортганликда айбланмоқда. Бу ҳақда Reuters Франция полицияси вакилига таяниб хабар берди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимининг сўзларига кўра, Дуров ҳозирда миллий кибержиноятчилик ва фирибгарликка қарши кураш бошқармаси томонидан тергов қилинмоқда. Мессенжер асосчиси ҳамон ҳибсда сақланмоқда.
Аввалроқ Франция президенти Эммануэль Макрон хавфсизлик кучлари томонидан Telegram асосчисини ҳибсга олиш қарори сиёсий мотивлар билан боғлиқ эмаслигини маълум қилганди. У иш бўйича суд ҳукмини кутишга чақирган.
“Павел Дуров ҳибсга олинганидан кейин Франция ҳақидаги ёлғон маълумотларни ўқияпман. Франция сўз ва мулоқот эркинлиги, инновациялар ва тадбиркорликка содиқдир. Telegram раҳбарининг Франция ҳудудида ҳибсга олиниши давом этаётган суд тергови доирасида амалга оширилди”, деб ёзди у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Павел Дуров 24 август куни Озарбайжондан Парижга шахсий самолётида борганда Ле Бурже аэропортида қўлга олингани хабар берилганди.
Изоҳ (2)
Tòğri yozganmisiz. Yoki notóğri tushinyabmanmi. Mazmunida. Kiber jinoyatga sherik bòlmagani uchun qòlga olingan degan ma'no kelib chiqyabdi. Matinni boshqattan tahlil qiling.
Ассалому алейкум
Ха фкрингизга ку́шиламан