Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 17-турида “Металлург” — “Динамо” баҳс бўлиб ўтди.
Учрашувининг 67-дақиқасида меҳмонлар посбони Ягудин эркин зарба ижро этаётган вақтда тўпга бир марта оёғи билан тегди. Сўнг рақиб ҳужумчиси унга қараб келаётганда у иккинчи бор тўпга тегди ва якунда яққол голли вазиятни қоидани бузиш орқали тўхтатиб қолгани учун майдондан четлатилди.
“Футбол қоидалари — 2024/2025” китобининг 106-саҳифаси 12-қоидасида эркин зарба ижро этаётган дарвозабон тўпга бир мартадан кўп тегиниши мумкин эмаслиги қайд этилган. Агар у рақиб жамоанинг голли вазиятини тўхтатиш учун тўпга иккинчи бор тегинса, сўнги умид фоли ишлатгани учун тўғридан-тўғри қизил карточка билан жазоланади.
Маълумот учун, биринчи бўлимнинг охирида самарқандликлар футболчиси Анваржон Ҳожимирзаев киритган гол эвазига “Динамо” (0:1) сафарда ғалабани қўлга киритди.
Изоҳ (0)