“Реал” футболчиси Жуд Беллингем жароҳати сабабли бир ой майдонга туша олмайди.
21 ёшли футболчи Ла Лиганинг 2-туридан ўрин олган “Вальядолид”га қарши баҳс олдидан белгиланган машғулотлар жараёнида жароҳат олган.
Мадрид клуби Жуд бир ой майдонга туша олмаслигини маълум қилди. Фабрицио Романонинг маълумотларига кўра, инглиз футболчиси сентябрь ойи охирида, терма жамоалар ўйинидан сўнг ўйнай олади.
Жуд Беллингем “Мадрид” клубининг “Мальорка”га қарши (1:1) 1-тур ўйинида 88 дақиқа тўп сурди.
Изоҳ (0)