Беларуслик 12 ёшли футболчи Алексей Майоров Мадриднинг “Реал” клуби билан шартнома имзолади.
Майоров “Реал Мадрид” академиясида шуғулланади ва 13 ёшгача бўлган футболчилар жамоасида ўйнайди.
Marca хабарига кўра, “Барселона” ҳам Майоровни ўз сафига қўшиб олиш ниятида бўлган. “Барса” клуби футболчини қўшиб олиш учун Каталония футбол федерацияси орқали таъсир ўтказишга уринган. Шунга қарамай, Алексей “Реал Мадрид” академиясига ўтишни танлади.
Майоров “Реал”га қадар Испаниянинг “Серданьола” жамоасида ўйнаган. Ўтган мавсумда Алексей 22 та ўйинда майдонга тушиб, 59 та гол урди.
Изоҳ (0)