Футбол бўйича Франция чемпионати 1-тури доирасида “ПСЖ” клуби 23 август, жума куни “Монпелье”га қарши баҳс олиб борди.
Учрашувнинг 4-дақиқасида Барколя ҳисобни очди. 24-дақиқада эса Марко Асенсио парижликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Бўлим 2:0 ҳисобида “ПСЖ”нинг устунлиги билан якунланди.
Иккинчи бўлимда ҳам мезбонлар фаол бўлди ва 53-дақиқада Барколя дублни расмийлаштирди. 58-дақиқада Ашраф Ҳакими, орадан икки дақиқа ўтиб, Заир-Эмери ўз номини таблога ёздириб қўйди. 82-дақиқада Ли Кан Ин учрашувга якуний нуқтани қўйди.
Ўйинни 6:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилган “ПСЖ” очколарини 6 тага етказди ва турнир жадвалида етакчилик қилмоқда.
Франция чемпионати
1-тур баҳси
23 август, жума
“ПСЖ” – “Монпелье” 6:0
Голлар: 1:0 – 4 Барколя, 2:0 – 24 Асенсио, 3:0 – 53 Барколя, 4:0 – 58 Ҳакими, 5:0 – 60 Заир-Эмери, 6:0 – 82 Ли Кан Ин.
“ПСЖ”: Доннарумма, Мендеш, Пачо, Маркиньос, Ҳакими, Витиня, Жоау Невеш (Фабиан Руис, 68), Заир-Эмери (Мбае, 78), Барколя (Дуэ, 62), Асенсио (Коло-Муани, 62), Дембеле (Ли Кан Ин, 62).
“Монпелье”: Лекомт, Сако, Цҳато, Санян, Куяте, Омерагич, Саване (Барес, 83), Шотар, Ферри (Иссуфу, 68), Ҳазри (Адамс, 68), Норден (Ал-Тамари, 68).
Огоҳлантиришлар: Сако (33), Шотар (45+2), Куяте (50), Дембеле (55), Ҳазри (57).
Изоҳ (0)